Бишкек шаҳар суди биноси олдига 60га яқин одам йиғилди — улар собиқ бош вазир Темир Сариевни бўшатишни талаб қилишмоқда.
Судда сиёсатчининг адвокатларининг аппеляция аризалари қаралиши керак эди, бироқ мажлис 12-октябрга жилдирилган.
*2011-йили Темир Сариев иқтисод вазири бўлиб, бир йилдан кейин «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг фаолиятини текширган давлат комиссиясини бошқарган. 2015-йили Сариев давлатнинг бош вазири бўлган, бироқ бир йилдан кейин Балиқчи — Корумду автойўлини реконструкция қилиниши атрофидаги можаро сабаб ишдан кетган.
Сариевни МХДҚнинг муассасалар аро тергов гуруҳи «Қумтўр» иши бўйича 3-августда қўлга олган. У МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.
Махсус хизматнинг версияси бўйича, Сариев иқтисод вазири ва «Қумтўр Голд Компани»нинг фаолиятини текширган давлат комиссиясининг раиси бўлган вақтда ишхона томонидан экологияга келтирилган зарар миқдорини бир неча миллиард сомга қисқартирган. МХДҚ собиқ бош вазирнинг ҳаракатидан давлатга «катта зарар» келтирилганини қўшимча қилган.
Сиёсатчининг адвокатлари айбловларни «сафсата» деб атаган. Сариев ўзи қамоқда минкабнинг Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитасининг раисаси Динара Кутманованинг «ёлғон кўрсатмаси сабаб ўтирибман» деб билдирган.
Қумтўр иши
6-май куни парламент депутатлари уч ўқишда айрим компанияга ташқи бошқарув киритишга йўл берган қонун лойиҳасини қабул қилган, 7-майда суд «Қумтўр Голд Компани» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган.
12-майда Қумтўрнинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижаси чиқарилиб, олтин қазувчи компаниядан, бунгача суд талаб қилган маблағларни ҳисобга олиб 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундиришни таклиф қилган.
Шу билан бирга депутатлар яна бир вариантни таклиф қилган — «Қумтўр» билан ҳукуматнинг ўртасидаги шартномаларнинг барини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча сиртдан бошқарув киритиш. 14-майда ташқи бошқарув ҳақидаги қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев 17-майда Қумтўр конига боғлиқ тўрт жиноий иш борлигини маълум қилган. Бир иш «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг раҳбариятига, қолган уч иш — коррупция фактлари бўйича амалдорларга боғлиқ.
Кўп ўтмай 18-май куни давлат раҳбарлари Тенгиз Бўлтурукни «Қумтўр» компаниясининг вақтинча сиртдан бошқарувчиси қилиб тайинлаган.
Кейинчалик бир қанча баҳсли саволлар, сиёсатчилар ва депутатларни қўлга олишлар бўлган: улар Қумтўр конини қазиш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги коррупцияга гумонланмоқда. Асосан депутатлар Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров, собиқ депутатлар Талантбек Узакбаев билан Исхак Пирматов, собиқ премьерлар Темир Сариев билан Мухаммедкалий Абилгазиев қўлга олинган.