Олабуқа: Ташиев олтин конларининг ходимларини УЖГдан ҳимоя қилишни топширди

365
Сурат: Ўткурбек Рахманов

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев махсус хизматнинг Жалолобод вилоятидаги Олабуқа туман бўлими ходимларига ҳудуддаги олтин конларини ишчиларини уюшган жиноий гуруҳлардан ҳимоя қилишни буюрди.

Бу топшириқни Ташиев қўл остидагиларга махсус хизматнинг ҳудуддаги янги биносини очилишида берди. У «қайси ҳудудда уюшган жиноятчилик кучайса бу — чекистларнинг яхши ишламаганидан дарак беради» дейди.

«Олабуқада кўплаган тоғ-кон ишлаб чиқаришлари, олтин конлари бор. У ерда кўплаган ходимлар ишлайди. Шуларга нисбатан бирор бир уюшган жиноий гуруҳлар зўравонлик қилмаслиги керак. Сабаби бунга қадар шундай воқеалар бўлган. Энди бундай бўлмаслиги керак», — деди у.

Шунингдек, Ташиев фақат Олабуқада эмас ўлка бўйича УЖТга қарши курашни кучайтириш кераклигини таъкидлади.

Олабуқа туманида энг катта бўлган «Иштамберди» олтин кони бор. Геология хизматининг маълумоти бўйича, мазкур конда 19 тонна олтин бор. Бироқ маҳаллий турғунлар бу маълумотга ишонмай, конда 80 тоннага яқин олтин бор деб ҳисоблашади.

Конни Хитойнинг Full Gold Mining компанияси ишлатади. Маҳаллий турғунлар уч йил олдин кондан чиққан зарарли кимёвий моддалар уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилаётганини айтиб, «Иштамберди»ни ёпишни талаб қилишган.