Фаолларни тинглаш: Обмудсмен ИИВ билан суднинг ҳаракатига баҳо беришни сўради

376

Омбудсмен Токон Мамитов 100га яқин фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячисининг телефони эшитилгани бўйича бош прокуратурага мурожаат қилди. У тинглашга рухсат сўраган ва бунга рухсат берган суд билан ИИВ ҳаракатининг қонунийлигига баҳо беришни сўранмоқда. Бу ҳақда 6 октябрда омбудсмен институти билдирди.

Токон Мамитов

Уларнинг маълумотига кўра, омбудсменга «фуқаронинг шахсий ҳаётига ноқонуний аралашишга» боғлиқ «Реформа» партиясининг лидери Клара Сооронкулова, ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова ва юрист Сания Токтогазиева мурожаат қилган.

Улар ҳуқуқ органлари ўлканинг Конституциясини бузишганини таъкидлашган.

Шунингдек, улар сентябрнинг охирида Сооронкулова билан Карасартованинг telegram-аккаунтлари бузилиб, шахсий ёзишмалари ва аудиоёзувлари ижтимоий тармоқларга тарқаб кетганини таъкидлашган. Бундан ташқари, Токтогазиева билан адвокат Замир Жоошевнинг аккаунтларини бузиш ҳаракати бўлган.

«Шикоят қилганлар суднинг санкциясисиз мазкур фуқароларнинг суҳбати билан ёзишмаларини доимий равишда назорат қилмоқда, бунинг учун Конституцияни ва қонунларни бузиш билан тезкор қидирув фаолиятининг усулларидан фойдаланилмоқда деб ҳисоблашади», — деб айтилади омбудсмен институтининг билдирувида.

Биринчи мурожаат эмас

Омбудсмен институтидан Мамитов Бош прокуратурага мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш илтимоси билан иккинчи марта мурожаат қилаётганини билдиришди. Омбудсмен парламент спикери, ИИВ билан МХДҚнинг етакчиларига ҳам мурожаат қилган.

Бош назорат органидан «барча ҳаракатлар жиноят процессуал кодекси талабларига мувофиқ олиб борилган» деб жавоб беришган.

«Бироқ омбудсмен бош прокуратурага яна мурожаат қилиб, ишни ўрганиб чиқишни сўради. Ҳақиқатдан ҳам тергов судьяси номи айтилган 100га яқин сиёсатчи, депутат ва партия фаолларини, Жогорку Кенеш депутатларининг ўзгача мақомини ҳисобга олиб уларга тегишли барча фактларни ва материалларни ўрганиб чиққанми? Терговчи судьяга ИИВнинг терговчиси республиканинг 100 фуқаросини эшитиш учун асос бўлувчи сабабларни кўрсатганми?» — деб айтилади омбудсмен институтининг билдирувида.

Бунгача telegram-аккаунтларни бузиб кириш бўйича бош прокуратурага Сооронкулова, Карасартова ва Токтогазиева ўзлари ҳам мурожаат қилишган. Улар бош прокурор Курманкул Зулушевнинг номига ҳуқуқлари бузилиши ва шахсий ҳаётига аралашиш бўйича ариза ёзишган.

Клара Сооронкулова, Рита Карасартова ва Сания Токтогазиева

Мурожаатнинг муаллифлари «ИИВ ва МХДҚнинг махсус ходимлари айрим сиёсий ва жамоат арбобларини қоралаш кампаниясини атайлаб уюштиришмоқда ва бу учун Конституция меъёрларига қарши суднинг санкциясиз, тақиқланган усуллардан фойдаланишмоқда» деб ҳисоблашади.

Аккаунтларни бузиш ва ёзишмаларни тарқатиб юбориш

31 августда Клара Сооронкулова ИИВ 100га яқин одамни эшитганини, уларнинг орасида фаоллар, сиёсатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари борлигини билдирган.

У Биринчи май туман судининг терговчи судьяси Чингиз Бердимуратов 2021 йилнинг 6 январида «100га яқин одамнинг телефон суҳбатларини эшитишга санкция берган» қарор чиқарганини айтган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимларининг ҳаракатлари жамиятнинг норозилигига сабаб бўлди. Кейин суддан терговчи судьянинг телефон сўзлашувларни эшитиш ҳақидаги қарори қонуний бўлган деб жавоб беришган.

Кейинчалик Ички ишлар вазирлиги мухолифат сиёсатчилари билан фаолларни октябрдаги воқеалар бўйича қўзғалган иш асосида тинглаганини тан олган.

Шунингдек, ИИВдан фаоллар билан сиёсатчиларни 2021 йилнинг 6 январидан бошлаб 10 февралигача эшитилганини билдиришган. Эшитиш 2020 йилнинг октябрида бўлган «оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича судгача текширув асосида ўтказилган.

29 сентябрда юрист Сания Токтогазиева Telegram-аккаунти бузилганини хабар қилган. Шунингдек, унинг айтишича, Клара Сооронкулова, Рита Карасартова, адвокат Замир Жоошевнинг аккаунтлари ҳам ҳужумга учраган.