Мээрим Жуманазарова эркин кураш бўйича Жаҳон чемпиони бўлди

398
Мээрим Жуманазарова.

Қирғиз курашчиси Мээрим Жуманазарова Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтаётган эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. У финал учрашувида япониялик спортчи Рин Мияжини 2:0 ҳисобида ютиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Мээрим Жуманазарова турнирда 68 килограмм оғирликда беллашиб, тўрт учрашув ўтказди.

Биринчи учрашувда Жанубий кореялик спортчи Минжи Хани 8:0 ҳисобида енгиб, чорак финалга чиққан. Чорак финалда канадалик Оливия Ди Баккони 7:1 ҳисобида ютиб, ярим финалга йўлланма олган. Ярим финал учрашувида россиялик Ханум Велиевани 3:3 ҳисобида енгиб, финалга чиққан.

Жумуназарованинг олтин медали бу чемпионатда Қирғизистон ҳисобига тўртинчи медаль бўлди. Бунгача Алибек Осмонов бронза, Эрназар Акматалиев кумуш медалга эга бўлса, аёллар орасидаги эркин курашда Айсулуу Тинибекова олтин медални олиб иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлди.

Норвегияда 2-октябрда бошланган кураш бўйича жаҳон чемпионати 10-октябргача давом этади. Унга умумий 15 қирғизистонлик спортчи қатнашмоқчи.

Мээрим Жуманазарова

Мээрим Жуманазарова 22 ёшда. У аёллар орасидаги курашда 76 килограмм оғирликкача бўлган категорияда куч синашади.

Шу йилнинг 15-апрелида Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида олтин медаль олган. 2020-йили Сербияда ўтган жаҳон кубогида олтин медаль соҳибаси бўлган.

Август ойида Япониянинг Токио шаҳрида ўтган ёзги олимпиада ўйинида кумуш медални қўлга киритган.