Қурсан Асановнинг иши: ИИВ можароли аудио бўйича ўз экспертизасини тайинлайди

325
Курсан Асанов

ИИВ муассаса раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг иши бўйича мустақил фоноскопия экспертизасининг натижаларига изоҳ берди. Бунгача унинг адвокатлари ОАВга экспертларнинг хулосасини беришган. Унда Асанов ҳукуматни босиб олишни режалаштирган дейилган аудио монтажлангани айтилган.

ИИВ таъкидлашича, мазкур экспертизалар қўшимча солиштириш материалларисиз ўтказилган. Бундан ташқари, муассасадан мазкур натижалар ўлка қонунлари бўйича «мутахассиснинг хулосаси» бўлиб ҳисобланишини ва бу «жиноий иш бўйича далил қатори тан олиниши мумкин эмас» деб қўшимча қилишди.

ИИВ тергов судгача текширув асосида лингвистик ва фоноскопия экспертиза тайинлаш ҳақидаги масалани ҳал қилаётганини, «уни ўтказиш учун солиштирма материаллари билан бирга тегишли давлат экспертиза хизматларига топширилишини» билдирди.

Бу қандай аудио ёзув эди?

13-сентябрда ижтимоий тармоқларда тахминан Курсан Асановнинг «Толубай» тижорий банкининг тижорий директори  Алмаз Сарибаевнинг овозига ўхшаган одам билан суҳбати тарқалган. Видеонинг остига Асанов, депутат Жанар Акаев ва бошқа сиёсатчилар ҳукуматни қурол билан босиб олишни гаплашмоқда деб ёзилган.

Ундаги овозларга қараганда, Асанов Акаев ундан қурол-яроғ борми деб сўраганини ва ҳукуматни босиб олиш зарур бўлса бирор бир йигитлар тайёр турганини айтган.

Кейин Сарибаев деган одам Чалдибар билан Тоқмоқдан одамларни йиға олишини айтади. Сўнгра аудиодаги одамлар собиқ спикер Канат Исаев ва ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги собиқ мухтор вакили Туйгунали Абдраимов ҳақида сўз қилишади.

Мустақил экспертизанинг натижалари

6-октябрда Асановнинг адвокати Чинара Жакупбекова Асанов ҳукуматни босиб олиш режаси ҳақида айтиши эҳтимол дейилган аудио ёзув монтажланганини билдирди. Унинг айтишича, бунга икки мустақил экспертизанинг натижаси далил бўлади.

Экспертлар ёзув икки ёки ундан кўп аудиофайлдан иборат деган хулосага келишган.

Ҳукуматни босиб олиш иши

14-сентябрда милиция ходимлари ИИВ бошчисининг собиқ ўринбосари Курсан Асановни ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўришда гумон қилиб қўлга олишган.

ИИВнинг маълумотига кўра, «Асанов бошқа одамлар билан олдиндан тил бириктириб, ҳукуматни куч билан босиб олишга фаол тайёрланиб, уюштириб юрган».

16-сентябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Асановни 2021-йилнинг 14-ноябригача «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» моддаси билан №50 тергов қамоғига киритишга қарор қилган.

«Бу ерда оғир жиноят қилганлар сақланади. ИИВнинг тергов хизмати бу ишни бирор бир натижа билан тугашидан манфаатдорлиги кўриниб турибди», — деб суднинг қарорига фикр билдирган Асановнинг адвокати Икрамидин Айткулов.

Икки кундан кейин шу иш бўйича Алмаз Сарибаев ҳам қўлга олинган. У ҳам ҳукуматни куч билан босиб олишда айбланмоқда. Сарибаев айбини инкор қилиб, очлик эълон қилган. Натижада унинг соғлиғи ёмонлашиб, №1 тергов қамоғидан хусусий клиникаларнинг бирига ўтказилган.

Алмаз Сарибаев

Маданият арбобларининг можароли мактуби

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бир қанча маданият арбобларини президент Садир Жапаровга йўллаган мурожаати берилган. Улар давлат раҳбаридан тахминан 17-сентябрда қуролли тўнтарилишни амалга ошириб, ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилаётган айрим сиёсатчиларга нисбатан қатъий чора кўришни илтимос қилишган.

Мурожаатда ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги собиқ мухтор вакили Туйгунаали Абдраимов, амалдаги депутатлар Бакит Жетигенов, Жанар Акаев, Алтинбек Сулайманов, собиқ депутатлар Исмаил Исаков, Акматбек Келдибеков, Жилдизкан Жолдошова ва «Улуу Кыргызстан» партиясининг вакили Азамат Мусакеевларнинг номлари тилга олинган.

Бироқ мурожаатда исмлари кўрсатилган маданият арбобларининг айримлари хатнинг матнини кўрмаганини айтиб чиқишган.

Мазкур мурожаатдан сўнг аудио ёзув билан хатда номлари айтилган бир қанча сиёсатчи ИИВга сўроққа чақирилган. У ерда гувоҳ қатори собиқ ва амалдаги депутатлар Жанар Акаев, Алтинбек Сулайманов, Канат Исаев, Ахматбек Келдибеков, Исмаил Исаков ва Бакит Жетигенов сўроқ қилинган. Шунингдек, Чуй вилоятининг собиқ мухтор вакили Туйгунаали Абрадимов сўроқ берган.

Сиёсатчиларнинг ҳар бири 3-4 соатга яқин сўроқ қилинган. Сўроқдан чиққандан кейин уларнинг бари ҳукуматни босиб олиш бўйича чақириқларга алоқаси йўқлигини айтишган.