Айпери Медет қизи Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

289

Спортчи Айпери Медет қизи эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. У 3-ўрин учин курашди украиналик Анастасия Шустовани 12:1 ҳисобида енгди.

Медет қизи учрашувини 76 килограмм оғирлик категориясида 5-октябрь куни бошлаган. У Болгария ва Россия спортчиларини 10:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиққан.

Ярим финалда у Европа чемпиони, 2019-йилдаги жаҳон чемпионатининг бронза медалининг соҳибаси, эстониялик Эпп Мияега 3:3 ҳисобида енгилган. Медет қизи охирги сонияларда ҳужумни ўтказиб юбориб, рақиби ғалабани илиб кетган.

6-октябрь куни у учинчи ўрин учун курашда ғолиб бўлди. Бу сафарга чемпионатда Қирғизистоннинг ҳисобига тўртинчи медаль ёзилди. Бунгача Айсулуу Тинибекова олтин, Эрназар Акматалиев кумуш, Алибек Осмонов бронза медаль олган.

Норвегияда 2-октябрда бошланган кураш бўйича жаҳон чемпионати 10-октябргача давом этади. Унга умумий 15 қирғиз спортчиси қатнашмоқда.

Айпери Медет қизи

Спортчи 22 ёшда, 2017-йили ёшлар орасида жаҳон чемпиони бўлган. У 2015-йили эркин кураш бўйича ёш қизлар орасида Осиё чемпионатининг кумуш медалини олиб, бир йилдан сўнг шу чемпионатда олтин медални қўлга киритган.

2016-йили у жаҳон чемпионатининг кумуш медалини олган. Аёллар орасидаги Осиё чемпионатида эса икки марта кумуш медаль олиб, 2019-йилдаги жаҳон чемпионатида 23 ёшгача бўлган қизлар орасида бронза медалига эга бўлган.

2020-йилдаги жаҳон кубогида 3-ўринни олиб, Токиода ўтган Олимпиада ўйинларида 5-ўринни эгаллаган.