COVID-19: Қирғизистонда охирги суткада икки киши вафот этиб, 104 янги ҳолат қайд этилди

327

Қирғизистонда 7-октябрга кўра коронавируснинг 104 янги ҳолати аниқланиб, икки бемор вафот этди. Касалликдан 84 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 69;
  • Чуй вилоятида — 18;
  • Иссиқкўл вилоятида — 10;
  • Жалолобод вилоятида — 5;
  • Баткен вилоятида — 1;
  • Ўш шаҳрида — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 179 036га етди. Ўлка бўйича 173 796 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2 614 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 451 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 690.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 7-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 5 998 одам, иккинчи дозасини 4 468 иши олди.