Ўш: Суд ижрочилари «Ақ мўўр» ётоқхонасидан яшовчиларни куч билан чиқарди

307

Ўш шаҳрида 6-октябрда суд ижрочилари «Ак мўўр» ётоқхонасининг яшовчиларини бир қисмини уйларидан куч билан чиқаришди. Бу ҳақда «Клооп»га яшовчиларнинг адвокати Тўлўгўн Келдибаев билдирди.

Келдибаев воқеа жойида олган лавҳада «Ак мўўр»нинг олдига ўнлаган одамлар йиғилганини, суд ижрочилари ётоқхонанинг эшигини лом билан ураётганини кўриш мумкин. Яшовчилар суд ижрочиларига эшикни очишга йўл бермай, тўсқинлик қилишган. Шунга қарамай, бир қанча оила бошпанасиз қолгани маълум бўлди.

Адвокат олган лавҳада яшовчиларнинг бири суд ижрочилари ойналарни ва эшикларни бузиб, бинога киришганини ва ҳозир борадиган жойлари йўқлигини айтиб беришган.

«Қийналиб совуқда турибман эшикда. Ўзим касалмандман, саккиз йилдан бери тўшакда ётиб энди турдим. Шундай тез-тез келиб қийнашди. Борадиган жойим йўқ, мен ҳам ҳамма қатори тўшакларимни олиб чиқиб, ҳовлидаги цементга солиб ётиб оламан», — деди пенсионер аёл.

Адвокатнинг айтишича, ҳозирда мажбурлаб чиқариш жараёнини баҳор фаслигача жилдириш бўйича сўзлашувлар бормоқда.

«[Ётоқхонада] 500га яқин яшовчи бор, уларнинг орасидан 100га яқини мактаб ўқувчиси, 20га яқин бола боғчага борган [болалар], 40га яқини ёлғиз оналар бор — улар қаерга боради?» — деб савол берди Келдибаев.

Ўшнинг вице-мэри Сонунбек Жунусбаев «Клооп»га берган интервьюсида ётоқхонадан чиқарилган 30га яқин яшовчи билан учрашганини билдирди. Учрашувдан кейин Ўш шаҳар мэрияси суд ижрочиларидан мажбурлаб чиқаришни баҳор ойларигача жилдиришни сўради. Бироқ ҳозирча бунга жавоб берилмади.

Шунингдек, Жунусбаев «Ак мўўр» ётоқхонасининг биринчи подъезида яшаган турғунлар чиқарилганини маълум қилди. Унинг айтишича, суд ижрочилари яқин орада қолган икки подъезднинг яшовчиларини чиқаришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Ўшнинг вице-мэри ётоқхонанинг эгаси суд ижрочилари устидан прокуратурага ариза билан мурожаат қилганини қўшимча қилди. Тадбиркор «суд ижрочилари суд қарорини бажармаётганидан норози» дейди Жунусбаев.

Бу қандай ётоқхона?

«Ак мўўр» ётоқхонаси олдинги пахта чиқариш комбинатининг дам олиш жойи бўлган. Бу ернинг яшовчилари олдин комбинатда ишлаб, ётоқхонага йўлланма билан кириб, яшаётганини айтишган.

Совет иттифоқи қулагандан кейин «Ак мўўр» ётоқхонаси «Текстильщик» очиқ ҳиссадорлик жамиятининг тасарруфига ўтган. Ҳиссадорлик жамияти 2008-йили «Ош электро» ишхонасига 5 млн сомдан ортиқ фарз бўлган. «Текстильщик»ни қарзни тўлашга пул йўқ бўлгани учун санаторийнинг биноси ким ошди савдосига қўйилган.

«Ак мўўр»ни сотиш бўйича икки марта аукцион ўтказилган: биринчисида бинони ҳеч ким сотиб олган эмас. Иккинчи аукционда уни хусусий тадбиркор Убайдилла Бидинов 4 млн 639 минг сомга сотиб олган. Яшовчилар иккинчи марта ким ошди савдосига қатнашмаганини суд ижрочилари «иккинчи савдога бормай, учинчисига борсанглар нарх арзонлайди» деган сўзига алданиб қолганини айтишган.

Яшовчиларнинг адвокати аукцион кўплаган қонунбузарликлар билан ўтганини айтди. Шунингдек, Келдибаев ётоқхонанинг эгаси яшовчиларга бинони сотишга рози бўлишмаганини қўшимча қилишди.

Ётоқхонанинг яшовчиларини чиқариш бўйича суд текширувлари 2010-йилнинг охирида бошланган. Ўш шаҳар суди турғунларни мажбурлаб чиқариш ҳақидаги қарорини қабул қилган, бироқ қарор бир неча марта аппеляция ва кассация тартибида шикоят қилинган. 2017-йили Олий суд мазкур масалага нуқта қўйиб, биринчи инстанциядаги суднинг қарорини кучида қолдирган.