Сериал можароси: Қўшиқчи Анжелика ИИВ етакчисидан шикоят қилиб президентга мурожаат қилди

404

Қўшиқчи Анжелика инстаграм саҳифаси орқали президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, давлат раҳбари ўзи тайинлаган ИИВнинг бошчиси Улан Ниязбековнинг устидан шикоят қилди.

Сурат: 24.kg

Анжелика 24 серияли милиционерлар ҳақида фильм тасвирга олиниб, унда ўзи роль ижро этганини, фильм КТРКдан намойиш қилиниши кераклигини айтган. Сериал олдиндан ИИВ раҳбари Ниязбековга кўрсатилган. Бу фильмга вазирликнинг таъмирланган янги биносини қўшишни сўраган. Бироқ талабига йўқ деган жавоб олгандан кейин телеканалга таъсир қилиб, сериал намойиш қилинмагани айтилади.

«Янги биноларни қўшинглар деган сўз бўлган. Ҳозир биноларни сериалга қўшиш учун қанча техника керак? Харажатини ким тўлайди? Мен ўз чўнтагимдан 30,000 доллар пул сарфладим...Энди эса эфирлардан ижтимоий аҳамиятга эга фильмларни олиб ташлашмоқда. Ҳақиқатни айтса бўлмайдими?» — деб норози бўлган хонанда.

ИИВдан «Клооп»нинг журналистига телеканал эфирида нимани кўрсатиб, нимани кўрсатмаслик Ниязбеков ҳеч қандай таъсир қилмайди деб жавоб беришди.

«У бошини [халқнинг] айлантирмоқда. Биз эфирдан олинглар деб таъсир қилолмаймиз. ИИВ раҳбарини ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дейишда бизга вазирликдан.

Бироқ вазирликдан сериалда «чет эл сериалларидай» «ноаниқликлар» борлигини, бу салбий имиж яратишини билдиришди.

«Фильмда чет эл сериалларидай милиция ҳақида фикрни ўзгартирган айрим ҳолатлар бор экан. Бундай ҳолатлар бўлган, алмаштириш илтимоси айтилган. Милициянинг ишини ўзгартирган ҳолатлар бўлган. охирги вақтларда бўляпти, бир нарса бўлса полиция ходимлари ҳаммасига айбдор дегандай. Биз буни хоҳламасдик, бизнинг киноматографияда ҳам. Шунчаки ўз шикоятларимизни айтдик. Бу ери ундай ёки бундай деб. Бироқ бу ерда ИИВ бошчисига алоқадор эмас», — дейишди бизга.

ИИВ милиция салбий образда кўрсатилади деб қўрқишмоқда.

«Милициянинг амалда олиб борган ҳаракатлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ айрим салбий медиа образлар хавотирга солмай қўймайди», — дейишди ИИВдан.

КТРКнинг бошчиси Бахтияр Алиев хонанданинг айтган сўзлари билан милиция ҳақидаги сериалга боғлиқ муаммога фикр билдиришдан бош тортди.

«Мен бунга изоҳ бермайман», — деди у 24.kgга.