Спортчи Алибек Осмонов Норвегияда ўтаётган эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалига эга бўлди. У 65 килограмм оғирликда 3-ўрин учун курашда полшалик Кжиштоф Биенковскини 4:1 ҳисобида ютди.
Осмонов учрашувни 3-октябрда бошлаб Франция, Бразилия ва Украинанинг спортчиларини енгди.
Ярим финалда у эронлик Амирмохаммад Бабак Язданичератига бир очко фарқ билан енгилиб, бронза медаль учун курашда ғолиб бўлди.
Осмонов бу чемпионатда Қирғизистон ҳисобига биринчи медални олиб келди.
Норвегияда 2-октябрда бошланган кураш бўйича жаҳон чемпионати 10-октябргача давом этади. Унга умумий 15 қирғизистонлик спортчи қатнашмоқда. Бугун Айсулуу Тинибекова ва Эрназар Акматалиев олтин медал учун курашади.