Бишкекда 4-октябрда Оқ уйнинг олдида Жогорку Кенеш депутати Саматбек Ибраевга қарши митинг ўтмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрининг собиқ маслаҳатчиси Гуля Алмамбетова фейсбук саҳифасига ёзди.
Уларнинг қўлларида «Мошенникни парламентда ўтиришга маънавий ҳуқуқи йўқ», «Ибраев парламентдаги №1 ўғри», «Ибраевнинг оиласи одамларнинг ҳаётини бузмоқда» деб ёзилган плакатларни олиб чиқишган. Улар президент Садир Жапаровдан эътибор қаратиб, ёрдам беришни сўрашмоқда.
Ибраев ким?
Саматбек Ибраев — парламент депутати, молиячилар ва миллий банкнинг собиқ раиси Толкунбек Абдигулов танқид қилган финтех ҳақидаги муаммоли қонун лойиҳасининг муаллифи.
Шунингдек, жорий йилнинг ёз ойларидан бошлаб Ибраев бир неча марта миллий банк раиси Толкунбек Абдигуловни танқид қилган.
У финтех-компаниялар тижорий банкларга қараганда хавфли банк операцияларини олиб бормайди, миллий банк эса «легал финтехкга тўсқинлик қилмоқда» деб билдирган.
Парламентнинг 29-сентябрдаги йиғинида Абдигуловнинг истеъфоси қаралаётганда Ибраев миллий банкнинг 2014-йилдан кейинги фаолиятини текшириш учун депутатлар комиссиясини тузишни таклиф қилган.
Бунга Абдигулов «Ибраевга муносиб жавоб бериш учун давлат ходимларининг этикаси йўл бермаётганини» ва фикрини ишдан кетгандан кейин очиқ билдиришини айтган. Бундан ташқари, Ибраевнинг репутацияси бир неча марта гумон дейилган.
Ибраев қонун лойиҳасини Фроловнинг «Бой ва вақтинчалик Қирғизистон» концепциясига таяниб ёзганини таъкидлаган. Банкирнинг юриш-туриши шубҳали, бу факт бир қанча депутатларни ўйга солган.
Бундан ташқари, депутатнинг ўғли Данияр Ибраев 2020-йили йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланиб, етти факт бўйича Болгарияда қўлга олинган.
Милициянинг маълумотига қараганда, 2019-йили бир неча қурилиш компаниялари ҳуқуқ органларига мурожаат қилиб, «Строймир» ОҲЖнинг 28 ёшдаги бош директори Данияр Ибраев уларга қурилиш арматурасини етказишни ваъда қилиб, бироқ йирик суммадаги пулни олгандан кейин алоқага чиқмай қўйганини айтган.
«Зарарнинг умумий миқдори — 507 млн 352 минг 49 сомни тузган. ЖУРга етти эпизод рўйхатга олинди», — деб билдиришган ШИББдан.