МХДҚ: Ўш аэропортидаги чегарачилар пул таъма қилишда гумонланмоқда

373
Ўш халқаро аэропорти

Ўш халқаро аэропортининг назорат пунктидаги чегара хизматининг ходимлари чет ўлкаликлардан пул талаб қилишда гумонланмоқда. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат хизмати 29-сентябрда маълум қилди.

Маълумотга кўра, чегарачилар «лавозимидан фойдаланиб», тизимли равишда хорижликлардан пул талаб қилиб юришган. Ҳозирда махсус хизмат 20 чегарачининг устидан текширув олиб бормоқда.

Бунгача Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Ўш вилоятидаги назорат ўтказиш пунктларида «пул талаб қилиш» бўлаётганини айтиб шикоят қилишган.

Олдин ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Ўш аэропортига келган тожикистонликлар «қўпол муносабатга» учраб, куч органлари улардан пул талаб қилаётганини билдирган. Бу айбловлар қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можародан кейин айтилган.

Кейинчалик Исроил исмли ўзбекистонлик блогер Қирғизистон президенти Садир Жапаровга мурожаат қилиб, Ўш вилоятидаги «Достук» ўтказиш бекатида чегарачилар Ўзбекистон фуқароларидан пул талаб қилаётганини маълум қилган. Блогернинг айтишича, чегарачилар ҳар бир одамдан 50 минг сўм (деярлик 400 сом) талаб қилишган.

МХДҚнинг чегара хизмати икки билдирувни ҳам инкор қилган.