Абдигулов: Миллий банк келажакдаги даромаднинг ҳисобидан бюджетга 2,5 млрд сом ўтказди

348

Миллий банкнинг собиқ раиси Толкунбек Абдигулов 29-сентябрда ўтган парламент йиғинида бош моддий ҳолатни изга солувчи муассаса келажакдаги даромади ҳисобидан давлат бюджетга 2,5 млрд сом ўтказганини тасдиқлади. Бунгача бу ҳақда депутат Дастан Бекешев билан osoo.kg портали ҳам ёзди.

Абдигуловнинг айтишича, келажакдаги даромади ҳисобидан маблағ ажратиш билан миллий банк ҳеч қандай қонун бузган эмас. Бу «оддий кўриниш».

«Қонун ва халқаро стандартга кўра, биз даромадимизнинг бирор бир қисмини ўтказа оламиз. Шунингдек, [ўтказилган сумма] ҳозирги даромаднинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. Бу бизнинг халқаро аудиторимиз билан келишилган […] Бу ерда ҳеч қандай [қонунбузарлик] йўқ. Нима бўлганда ҳам бу даромад йилнинг охирида республика бюджетига ўтказилиши керак эди […] Бундай ҳолатлар аввал ҳам бўлган […] ҳеч қандай қонун бузилмади», — деди миллий банкнинг собиқ раиси.

«Ўтказишга мажбурлашган»

Бекешев 28-сентябрда ўзининг фейсбук саҳифасида миллий банкни 2,5 млрд сом ўтказишга «мажбурлашган» деб ёзган.

«Қумтўрдан тушган миллионлаган маблағларга қарамай, миллий банкни келажакдаги даромади ҳисобидан маблағ ўтказишган мажбурлашган. 2,5 млрд сом», — деб билдирган халқ вакили.

Osoo.kg порталининг маълумотига кўра, асосий моддий ҳолатни йўлга солувчи 2,5 млрд сомга тенг бўлган 2021-йилдаги даромадининг бир қисмини 16-августда тўлаб берган.

Миллий банкни молия вазирлигининг ҳисобига 2,5 млрд ўтказгани ҳақида очиқ бюджет порталидан скриншот. Сурат: Economist.kg

«Жорий йилнинг апрелида марказий ғазна Қирғиз Республикасининг молия вазирлиги ҳисобига миллий банкнинг 2020-йилдаги даромади ҳисобидан 5,6 млрд сом ўтказган. Унга кўра, республика бюджет 2021-йилнинг бошидан бошлаб миллий банкнинг даромади ҳисобидан 6 млрддан ортиқ маблағга тўлдирилган», — деб osoo.kg ёзди.

Economist.kg моддий нашри билдиришича, амалда миллий банкнинг 2021-йилдаги даромади ҳозирча йўқ.

«Миллий банкнинг даромади ва республика бюджетга тўловлар ҳақида йил тугагандан кейин ва аудит ўтгандан кейин айтса бўлади», — деб ёзган нашр.

«Қирғиз Республикасининг миллий банки, банклар ва банк ишлари ҳақидаги» қонунга кўра, миллий банкнинг даромади қуйидагича тақсимланади:

  • агар молиявий йилнинг якуни бўйича миллий банкнинг устав капитали ва мажбурий резервининг суммаси миллий банкнинг моддий мажбуриятларидан 10% дан оз бўлса, унда даромадининг 70% республика бюджетига ўтказилади. Даромаднинг қолган қисми миллий банкнинг мажбурий резервига ўтказилади;
  • агар молиявий йилнинг якуни бўйича устав капиталнинг ва мажбурий резервнинг миқдори миллий банкнинг моддий мажбуриятлари 10% тенг ёки ундан ошса унда республика бюджетига 100% даромад ўтказилади.

2020-йили миллий банкнинг тоза даромади 8 млрд 484 мин сомни тузган, унинг 90%ни банк давлат бюджетига ўтказиши керак.