Айзаданинг ўлими. МХДҚ милиционерларнинг масъулиятсизлигини тергов қилиб бўлгани йўқ

419

Айзада Канатбекованинг* ўлимига олиб келган милиция ходимларининг эътиборсизлиги сабаб ишни текширув ҳамон давом этмоқда. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 21-сентябрда билдирди.

*Қиз мажбурлаб оила қуриш учун ўғирланиб, зўрланиб, кейин ўлдирилган. Қиз ўғирланган ҳолат шаҳарнинг видео кузатув камераларига тушиб қолган ва икки кундан кейин Канатбекова вафот этгани маълум бўлган. Милиция қизни қутқариб қолиш учун етарли чора кўргани фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган. Айзада Канатбековани ўғирлаш кузатув камерага тушиб қолган.

Айзада Канатбековани ўғирлаш кузатув камерага тушиб қолган. Сурат: кузатув камерадан скриншот.

МХДҚдан «Клооп»нинг журналистлари қуйидаги саволлар бўлган сўровга жавоб олишди:

  • Иш тергови давом этяптими-йўқми?
  • Бу ишни текшириш қайси стадияга келди?
  • Тергов қандай дастлабки натижаларни айта олади?
  • Нима сабабдан текширув узоқ давом этди?

«Клооп»нинг журналистлари тергов 5 ой давом этганини ҳисобга олганда бирор бир натижа чиқдими деган саовлига МХДҚнинг матбуот хизмати: «Тергов тугаши билан хабар қиламиз», — деб жавоб берди.

Бунгача бош прокуратурадан тергов давом этаётганини ва иш прокуратуранинг «алоҳида назоратида» эканини билдирган.

«Милиция ходимларига […] нисбатан судгача текширув қисқартирилди деган […] билдирув ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирда жиноий иш МХДҚнинг шаҳар бошқармасида тергов қилинмоқда», — деб айтилган назорат органининг 15-сентябрдаги маълумотида.

Иш қисқартирилгани ҳақидаги маълумот қаердан пайдо бўлган?

Аввалроқ Айзада Канатбекованинг онасини манфаатини ҳимоя қилаётган адвокат Нурбек Токтакунов милиционерларнинг эътиборсизлигига боғлиқ ишни бош прокуратура қисқартирганини билдирган.

«Бу ҳақда МХДҚнинг терговчиси Ормон Амангулов Биринчи май туман судининг биносида Айзаданинг яқинлари билан учрашиб қолганини айтган. Жабрланган томон ва уларнинг адвокатларига бу ҳақда расмий ҳеч ким маълумот бермаган. Бироқ беш, Айзада вафот этгандан бери терговнинг бориши ҳақида бирор маълумотни йўқлиги иш қисқартирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламоқда», — деб ёзган у 15-сентябрда фейсбук саҳифасида.

«Хизматдаги қалбакилаштириш ва ўзгартириш»

Айзада Канатбековани ўғирлаш иши бўйича суд мажлисларидан кейин Токтакунов «Клооп»га берган интервьюсида жабрланган томон милиция ходимларининг эътиборсизлигини ўзининг «энг асосий» иши қаторида қарашаётганини билдирган.

Айзада Канатбекованинг онаси ва холаси адвокати билан. Сурат: Айдай Токоева/Kloop

«Бу [иш] прецедент бўлиши керак. Бизнинг мақсад милиция ходимларини жазолаш», — деган у. Бундан ташқари, адвокат шаҳар милицияси билан прокурорларни хизматдаги қалбакилаштиришда айблаган. Унинг айтишича, улар Канатбековани излаш вақтида ўз ҳаракатларига боғлиқ ҳужжатлардани маълумотларни ўзгартиришган.

«Туман милициясидан тортиб вазир, прокурорларгча ҳукумат тармоқларини бутун иерархияси хизматдаги қалбакилаштириш ва ўзгартиришларга қатнашган. Улар тўлиқ қидирув ҳаракатлари уюштирилган деб айтилган ҳужжатларни материлларга қўшишган. Аслида эса бундай бўлмаган», — деб билдирган Токтокунов «Кулооп»га.

Айзада Канатбековани ўғирлаб, кейин ўлдирилиши

Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгги соат 5да ўғирланган. Орадан икки кун ўтгандан кейин 7 апрелда Бишкекнинг четидаги даладан чўпон машинани кўриб, у ерда қизни ва уни ўғирлаб кетган одам Замирбек Тенизбаевнинг жасади топилган. Милиция Тенизбаев қизни ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган. Кейинчалик, Тенизбаев Айзадани ўлдиришдан олдин зўрлагани маълум бўлган.

Айзада ўлдирилгандан кейин милиция икки кун ичида жиноятга алоқадор одамларни қўлга олган.

8-апрелда милициянинг ҳаракатсизлигидан норози бўлган юзлаган фуқаролар Ўш ва Бишкек шаҳарларида митингга чиққан. Йиғилганлар Бишкек ШИИБнинг бошчиси билан Ички ишлар вазирини истеъфога чиқишини талаб қилишган. Милициянинг масъул ходимлари матбурот анжумани ўтказиб, қизни узоқ вақт излагани учун оқланишга ҳаракат қилишган.

Норозиликка чиққанлар 8-апрелда Бишкекдаги ИИВ биноси олдига йиғилган.сурат: Айдай Токоева/Клооп

Пойтахт милициясининг раҳбарияти матбуот анжуманида, ўртада Бишкек ШИИББнинг бошчиси Бакит Матмусаев.

Айзада Канатбекованинг ўлимига боғлиқ жиноий иш уни ўғирлаб, кейин ўлдирган Замирбек Тенизбаевнинг вафоти сабаб тўхтатилган. Тенизбаев ўз жонига қасд қилган.