«Манас» аэропортининг йўлида аёлни уриб кетган мотоцикл ҳайдовчиси уй қамоғига чиқди

458

20-сентябрга ўтар кечаси Бишкек шаҳридаги «Манас» аэропортининг йўлида аёлни уриб кетган мотоциклист уй қамоғига чиқди. Бу ҳақда Чуй вилоят судининг матбуот хизмати маълум қилди. 

«Унда гумондорнинг доимий яшаш жойи, аёли ва янги туғилган боласи, боқувчига муҳтож бўлган ота-онаси борлиги ҳисобга олиниб, уй қамоғига чиқариш қарори қабул қилинди», — деб ёзилади матбуот хизматининг билдирувида.

Воқеа 19-сентябрь кечда содир бўлган. унда мотоцикл бошқариб кетаётган одам аёлни уриб кетган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса бўлган жойга Сокулук ТИИБнинг милиция ходимлари борган. Чуй ВИИББнинг матбуот хизмати мазкур факт ЖУРга «йўл ҳаракати хавфсизлигини ва автотранспорт воситаларини эксплуатациясини бузиш» моддаси билан рўйхатга олинганини билдирган.

Шу куни воқеа бўлган ҳудудга яқин жойда яшаган турғунлар катта тезликда беллашиб ўйнаган ҳайдовчиларни тақиқлаш талаби билан йўлни тўсишган. Бироқ милиция ходимлари келгандан кейин улар тарқалиб кетишган.