Садир Жапаров БМТнинг Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида нималарни таклиф қилди?

451

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров БМТнинг бош Ассамблеясининг 76-сессиясида видео мурожаат билан чиққанини билдирди. Сессия 21-сентябрда бошланган.

У ўз видеомурожаатида асосий глобал масалалардан ташқари БМТга тиғиз ҳамкорликни ҳам таклиф қилди. Баён қиламиз.

БМТ ва Афғонистон ҳақида

Жапаровнинг айтишича, республика Афғонистондаги охирги вазият сабаб «хавотирланмоқда». У Қирғизистон 500 афғон талабасига билим олишга имкон берувчи, биринчи навбатда Афғонистоннинг Катта ва Кичик Помиридаги этник қирғизларга гуманитар ёрдам беришга тайёрлигини такрорлади.

Жапаров БМТ Афғонистондаги муассасаларини эвакуация қилаётганини эсга солиб, уларни вақтинча Қирғизистонга жойлаштиришни ҳам таклиф қилди.

«Афғонистондан БМТ муассасаларини эвакуация қилаётганини ҳисобга олиб, Қирғизистон уларни Бишкекка вақтинча жойлаштиришни таклиф қилади. Шу сабаб БМТнинг бош котибидан бизнинг таклифга эътибор беришини сўрайман», — деб таъкидлади у.

Қирғизистон президентининг айтишича, у «Афғонистонда ижтимоий сиёсий барқарорлик ва тартиб тез орада ўрнашига» ишонади.

БМТнинг кенгашларида аъзолиқ қилиш ҳақида

Жапаровнинг айтишича, республика «бутун одамзоднинг муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган халқаро ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшишдан манфаатдор ва ҳар доим тайёр».

«Шу сабаб Қирғизистон 2023-2025-йиллари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига ва 2027-2028-йилларда БМТнинг хавфсизлик кенгашига доимий бўлмаган аъзоликка номзодини кўрсатди. БМТга аъзо давлатларни сайловда бизни қўллашга чақираман», — деди у.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши — ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича халқаро асосий органларнинг бири. Унинг таркибига 47 мамлакат киради. Кенгаш дунё бўйича инсон ҳуқуқлари йўналишида тематикага боғлиқ барча масалалар билан ҳолатларни муҳокама қилиб, ўз таклифларини чиқаради.

Кенгашнинг аъзолари бош Ассамблея делегетларини бевосита яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан уч йилга сайланади.

БМТнинг хавфсизлик кенгаши халқаро даражада уруш ва тинчлик масалаларини муҳокама қилади. У дунёда қандай хавфлар борлигини ва тинчликни бузиш ёки агрессия актларини аниқлайди.

БМТнинг хавфсизлик кенгаши халқаро тинчликни сақлаш учун қандай чоралар кўриш ёки қандай таклифлар чиқариш кераклиги ҳақида қарорлар қабул қилади. У 15 давлатдан иборат. Уларнинг орасидан бештаси — Хитой, Россия Федерацияси, Буюк Британия, Америка қўшма штатлари ва Франция — бирлашманинг доимий аъзолари.

Яна 10 мамлакат бош Ассамблея делегетларини яшириш овоз бериш орқали кўпчилик овози билан икки йилга доимий бўлмаган аъзоликка сайланади.

Катта саммит ҳақида

Жапаровнинг яна бир таклифи — «ўзаро ҳамкорликнинг натижаларини чиқариш» ва «хавфсизлик билан келажакдаги биргаликдаги режаларни белгилаб олиш мақсадида» Марказий Осиё – БМТ саммитини ўтказиш. Саммит Қирғизистоннинг ва минтақадаги бошқа давлатларнинг БМТга қўшилишини 30-йиллигига бағишланади.

«Саммитни Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Консультатив учрашуви вақтида уюштиришни таклиф қиламиз. Ҳурматли БМТ бош Ассамблеясининг раиси ва бош котиби, келаси йилнинг иш графигига қатнашиш имконини кўриб чиқшингизларни сўрайман», — деб мурожаат қилди у.

Жапаров Қирғизистон «қўшнилар билан кўп асрлик муносабатларда доим тенг ҳуқуқли диалогни ва икки томонлама фойдали ҳамкорликни, барча келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилишни қўллаб келади» деб таъкидлади.