Баткен вилоятининг Лайлак туман суди 21-сентябрда шу йилнинг апрель ойининг охирида қирғиз-ўзбек чегарасида чиққан қуролли можарода жиноятда айбланган Қирғизистоннинг уч фуқаросини айбдор деб топди. Бу ҳақда «Азаттык» нашри ёзди.
Ундаги маълумотга кўра, айбланувчи Акмалжон Исоев 15 йилга, Аюбжон ва Амонжон (фамилиялари ҳозирча «Азаттык»қа маълум эмас) исмли айбланувчилар саккиз ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди.
«Судланувчиларнинг яқинлари суд қарори устидан юқори инстанцияга шикоят қилишларини айтишди», — деб билдирди «Азаттык».
Бунгача «Озоди» радиоси («Азаттык»нинг Тожикистондаги бюроси) айбланганларнинг учови ҳам этник тожиклар эканини билдирган.
Судланаётганларнинг яқинлари журналистларга улар ватанга хоинликда, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишади, гиёҳванд моддаларни айлантиришда айбланаётганини айтишган.
«Озоди»нинг маълумотига таянсак, шу суд Тожикистоннинг икки фуқаросини — Абдурозик Каххоров билан Аскар Юнусовни икки ўлканинг чегарасидаги қуролли жанжал бўйича «Тинчликка қарши жиноят», «Талончилик» моддалари билан айбдор деб топган. Иккиси ҳам умрбодга судланган.
Олий суддан «Клооп»га Каххоров билан Юнусов бўйича маълумотни тасдиқлашмади. Икки фуқаронинг иши бўйича уларга ҳукм келиб тушмаганини билдиришти.
Қуролли можаро
Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги қуролли можаро 28 апрелда бошланиб, 1 майгача давом этган.
Шу кунлари икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отиб, кейин отишув бошланган. Бунга «Головной» сув тақсимлаш жойидаги ишлар сабаб бўлган. Отишувни тўхтатиш келишуви 1 майда ҳукумат делегациялари сўзлашгандан кейин қабул қилинган.
Шу куни икки ўлканинг ҳукумати жиноий ишлар қўзғалганини хабар қилишган.
Тожикистоннинг бош прокуратураси «Агрессив уруш бошлаш ва олиб бориш», шунингдек, «икки ёки ундан кўп одамни ўлдириш» моддалари асосида икки жиноий иш қўзғаганини билдирган. Бош прокуратура қирғиз-тожик чегарасидаги отишувда Қирғизистон фуқаролари ҳарбийларнинг ёрдами билан «Тожикистоннинг маҳаллий турғунларига, инфраструктура объектларига ва чегара пунктларига ўқ отишган» деб ишонтирган.
Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик томоннинг ҳаракатини ҳарбий агрессия деб баҳолаб, тожик томоннинг қуролли кучлари «Баткен вилоятидаги тинч, қуролсиз аҳолига ўқ отганини» таъкидлаган.
Назорат органидан барча фактлар ЖУРга «оммавий тартибсизлик», «Тинчликка қарши жиноят», «Бебошлик», «Бегона одамнинг мулкини тўнаш ва йўқ қилиш», «давлат чегарасини кесиб ўтиш» ва «одам ўлдириш» моддалари бўйича қайд этилганини билдиришган.
Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига қараганда, икки ўлка ўртасидаги жанжалда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 190 одам жароҳатланган. Тожикистон томондан 19 фуқаро ҳалок бўлиб, 87 киши яраланган.
Баткен вилоятида юздан ортиқ уй, уч чегара пости, икки мактаб, бир боғча, бир тиббиёт муассасаси, милиция биноси, ўн ёқилғи шоҳобчаси, саккиз дўкон, тўрт савдо маркази, тўрт ижтимоий объект ва бошқа беш давлат муассасасининг биноси ёнган ва бузилган. Айрим аҳоли пунктлари тўлиқ вайрон бўлган.
Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, зарарнинг миқдори 1,3 млрд сомдан ошади.