Жогорку Кенешнинг транспорт, коммуникация, архитектура ва қурилиш бўйича қўмитасининг 21 сентябрдаги йиғинида «Яндекс.Таксини» солиқ тўлатиб ёки компанияга Қирғизистонда ишлашни тақиқлаш керак экакини билдиришди.
“«Яндекс» Қирғизистон ҳудудида халқ ҳисобидан миллионлар топмоқда. Бу ерда ҳам вакиллигини очишсин. Акс ҳолда уларни ёпиш керак», — деди парламентдаги «Бир Бол» партиясининг депутати Улугбек Ормонов.
У Қозоғистонни мисол қилиб, қўшни ўлкада «Яндекс»га бюджетга солиқ тўламай ишлагани учун суд қарори билан тақиқланганини айтди.
Рақамли ривожлантириш вазири Дастан Догоев муассаса бу масалани компаниянинг вакиллари билан муҳокама қилганини билдирди.
“«Яндекс» компанияси билан сўзлашдик. Улар розилик беришди. Улар ўзининг мобил иловасига ҳайдовчилар учун электрон патентни киритади. Патенти йўқ ҳайдовчилар чекланади, улар одам таший олмайди. «Яндекс» тайёрлигини, яқин орада талабни киритишини, шунингдек улар бу талабни барча такси компанияларига бир хил қилиб берсангизлар деб айтди», — деди Догоев.
Бироқ депутатларни бу қарор қаноатлантирмади.
«Бу ечим эмас. Биз патент йўқ бўлса қўлланма бермаймиз деб бизнинг фуқароларга [солиқ] тўлатяпмиз. «Яндекс»нинг ўзи Қирғизистондан миллионларни олиб чиқиб кетмоқда. Уларни ўзини солиқ тўлашга мажбурлаш керак», — деб билдирди Ормонов.
Буни «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Акил Кемелов ҳам қўллади. Кемелов қатъий қарорга келиб, «Яндекс»ни ёпишни айтди. Сабаби шунда давлат зарар кўрмайди.
Шунингдек, депутат ҳукуматга таксистлар учун «Яндекс» каби маҳаллий қўлланма ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Кемелов Монополияни изга солиш давлат хизмати билан биргаликда «Яндекс»га чора кўришга чақирди.
«Тирбандлик вақтида, такси хизматига эҳтиёж кўп бўлганда [Яндекс] нархларини ортирмоқда. Боягидай «тушмай қаерга боради» деган муомала қилмоқда. Шу сабаб такси хизмати нархларни қимматлатмаслиги учун чора кўриш керак», — деб қўшимча қилди у.
Қирғизистондаги «Яндекс» сервиси
«Яндекс» – бу такси хизмати эмас, маълумот сервис. У Қирғизистонда 2017 йилдан ишлай бошлаган, ўзи Нидерландияда рўйхатдан ўтган.
Сервиснинг ўзига тегишли ҳайдовчилари ва машиналари йўқ. У маҳаллий ҳамкор-таксопарклар билан ишлайди. Улар ўз навбатида ҳайдовчилар билан ҳамкорлик қилишади.
2021 йилнинг февраль ойида таксистлар мазкур сервисга қарши митингга чиққан. Улар сервиснинг ички сиёсатидан ва «Яндекс»нинг «давлатга солиқ тўламаганидан» норози бўлишган. Ҳукумат уйининг олдига 20 яқин машина йиғилиб, «Яндекс кетсин» деган талабни айтишган.
Бироқ давлат солиқ хизмати чет эллик компаниянинг ишида ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаганини билдиришган.
Солиқ кодексига кўра, солиқни «Яндекс»нинг маҳаллий ҳамкор-компаниялари тўлаши керак. Аниқроғи, маҳаллий таксопарклар. Улар «Яндекс» иловасидан фойдалангани учун нерезидентнинг даромадига 10% солиқ тўлаши керак.