«Ноқонуний бойиш» иши бўйича қўлга олинган Туйгунаали Абдраимов 8 соат тергов қилинди

367
Туйгунаали Абдраимов

Чуй вилоятининг собиқ раҳбари Туйгунаали Абдраимов «Ноқонуний бойиш» иши бўйича МХДҚ томонидан қўлга олиниб, саккиз соат сўроқ қилинди. бу ҳақда «Азаттык»қа унинг ўғли Элмурат Абраимов билдирди.

Шунингдек, у бир неча соат олдин отасининг уйида ва офисида тинтув бўлганини айтган эди.

«Ҳозир у сўроқда. Бир соат бўлиб қолди [...] «Ноқонуний бойиш» деган асосда судгача текширув бўлаётганини, шу бўйича ушлаб кетишганини айтишди», — деб билдирган у.

Махсус хизматдан ҳозирча бу ҳақда маълумот берилмади.

«Ҳукуматни куч билан босиб олиш» иши

15 сентябрда Абдраимов «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» иши асосида тергов хизматига етказилиб, сўроқ бериб чиққан. Шу куни у билан бирга бир қанча сиёсатчи шу иш бўйича сўроқ қилинган.

Абдраимов ўзи сўроқ қилиниши «асоссиз» бўлганини айтиб, «бу сиёсий таъқиб» деб билдирган.

Кейинчалик Абдраимов ва бошқа сиёсатчиларни сўроқ қилинишига маданият арбоблари томонидан йўлланган хат сабаб бўлгани очиқланган.

Хатда Абдраимов, амалдаги депутатлар Бакит Жетигенов, Жанар Акаев, ИИВнинг собиқ ўринбосари Курсан Асанов, депутат Алтинбек Сулайманов, собиқ депутатлар Исмаил Исаков, Ахматбек Келдибеков, Жилдизкан Жолдошова ва «Улуу Кыргызстан» партиясининг вакили Азамат Мусакеев бошчилигидаги фуқаролар 17 сентябрь куни юз минг киши билан митинг ўтказиб, ҳукуматни алмаштирмоқчи экани ёзилган. Шу сабаб уларга қатъий чора кўриш талаби қўйилган.

Бироқ хатнинг муаллифлари маданият арбоблари сўроқнинг эртаси куни мурожаатнинг биринчи саҳифаси ўзгартирилганини, асл нусхасида сиёсатчиларнинг номи айтилмаганини билдиришган.

Катта митинг бўлади дейилган 17 сентябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари — унинг орасида Туйгунаалиы Абдраимов — Ала-Тоо майдонида «сиёсий маҳкумларга» бағишланган бадиий-норозилик акциясини уюштиришган. Унга юзга яқин одам қатнашиб, акцияда Атамбаевнинг қизи Алия Шагиеванинг расмлар кўргазмаси бўлган.