Коронавируснинг 89 янги ҳолати қайд этилиб, икки киши вафот этди

392

Республика штабининг 21-сентябрдаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг 89 янги ҳолати аниқланиб, икки киши вафот этди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри-53;
  • Чуй вилояти - 17;
  • Иссиқкўл вилояти - 6;
  • Жалолобод вилояти - 6;
  • Баткен вилояти - 3;
  • Талас вилояти -2;
  • Норин вилояти - 1;
  • Ўш вилояти - 1.

Шунингдек охирги суткада 108 бемор касалликдан соғайди.

Пандемия бошлангандан бери умумий 177 869 киши касаллик юқтириб, ундан 172 369 соғайди. Коронавирусдан умумий 2592 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 571 бемор даволанмоқда. 865 одам уй шароитида даволаняпти.