Жапаров «Кыргызалтын»нинг Лондон ассоциациясидан чиқарилгани вақтинча эканини айтди

Ҳукумат раҳбарининг ўринбосари, иқтисод ва молия вазири Акилбек Жапаров «Кыргызалтын» ишхонаси Лондон қимматбаҳо металлар бозорининг аъзолари ассоциациясининг қаторидан чиқарилишига фикр билдирди.

Бу қарор республика қимматбаҳо металл билан савдо қилган йирик савдогарлар билан ҳамкорлик қилолмайди ва Қумтўрда ишлаб чиқарилган олтинни сотишда қийинчиликка дуч келади деб тушунтирди.

Бироқ Акилбек Жапаров фейсбук саҳифасида бу қарор «кутилганини» билдирди.

«Бу вақтинчалик эканини таъкидламоқчиман, аниқроғи, яқин орада қайта қўйиши ҳам мумкин», — деб ёзган у.

Жапаровнинг айтишича, ҳукумат «Кыргызалтын» аккредитациясидан маҳрум бўлишини таҳмин қилган, шу сабаб етказишнинг янги манбаларини излай бошлаган.

«Сўзлашувлар бормоқда. Ҳозирча шартлари аввалгидан кам бўлмайди деб айта оламан», — деб билдирган вазир.

Вазир Жапаров «Кыргызалтын»нинг Лондон биржасидан четлатилгани «Қирғизистонга ижобий мультипликатив таъсир қилади» деб «ишонади».

«Кўпчиликка бу тушунарсиз, бироқ санкциялар киритилгандан кейин иқтисоддаги вазият доим яхшиланади. Масалан, Россияда вабошқа кўплаган ўлкаларда шундай бўлди. Бундай шарт технология ривожланишига, ҳусусий инновацион ишлаб чиқаришга олиб келади, янги экспорт алоқаларини тузишга шароит яратади», — деб таъкидлади у.

Бундан ташқари, у олтин буюмларини ясаб сотишни таклиф қилди.

Янги валюта ҳақида

Амалдор ҳозирда қирғиз олтини билан мустаҳкамланган «электрон сом» лойиҳасини амалга оширига тайёрланаётганини ҳам таъкидлади.

«Биргина Қирғизистонга тегишли эмасяна бир муҳим аспект. Халқаро стандартлар деб айтилган система, аниқроғи яна бошқа экспорт продукция дунёнинг энг зўр иқтисодчилари томонидан жиддий танқид қилинади. Сабаби бу иқтисодий колониализмнинг ўзгармас шакли.

Очиғини айтганда, бу тизимни тузган ва бошқарган давлатлар ривожланаётган давлатларни ўз қоидасига бўйсундиришга мажбурлаб келади. Бу стандартлар клубига “кириш” жуда қиммат. Бизни шу каби бирлашмалардан чиқариб қўйгани бизнинг иқтисодий эркимиздан хабар беради. Биз иқтисодий ватанпарварлик ҳақида айтсак бўлади», — деб якунлаган Акилбек Жапаров.

LBMA

Қимматбаҳо металлар бозорининг аъзоларини Лондон ассоциацияси (London Bullion Market Association; LBMA) 17-сентябрда ишончли бўлмаган етказувчилар рўйхатидан (Good Delivery List) «Кыргызалтын» компанияси аъзолигини вақтинча тўхтатган.

Ассоциациянинг сайтида бу қарор жавобгарликни таъминлаш дастурининг талабалари сақланмагани сабаб қабул қилингани айтилган.

«17-сентябрдан бошлаб заводнинг барча маҳсулотлари энди яхши етказиш деб ҳисобланмайди», — деб айтади LBMA.

Аккредитациядан маҳрум бўлиш «Кыргызалтын»нинг асосий бозорда иштирокини чеклайди, сабаби қимматбаҳо металларни сотишда устуворлик қилган йирик банклар, одатда LBMA’нинг «ишончли етказишлар» рўйхатига кирган нефтни қайта ишлашловчи заводларининг металларини ишлатади.