ИИВнинг матбуот хизмати фирибгарлик факти бўйича Бишкекнинг 32 ёшдаги турғуни қўлга олинганини билдирди.
Милициянинг маълумотига кўра, ўзини адвокат, юрист, Бош прокуратура ёки милициянинг ходимиман деб таништирган К.Ж. исмли фуқаро Бишкекнинг янги участкаларининг турғунларига ер участкаларини трансформациялашни ёки ҳужжатларни қонунийлаштиришни ваъда қилган.
ИИВ гумондор «ер участкаларини трансформациялаш муаммоли масала эканини билиб, ундан моддий фойда топиш мақсадида фирибгарлик йўл билан фуқароларнинг пулларига эга бўлган» деб билдиришти. Муассасанинг маълумотига қараганда, у фуқароларнинг 21,5 минг долларини олган.
«Фирибгарлик» моддаси бўйича судгача текширув иши осилди. Гумондор Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш изоляторига киритилди.
«Ички ишлар вазирлиги Қирғизистон фуқароларидан огоҳ бўлишни сўрайди ва ер участкаларини сотиб олишда барча ҳужжатларни диққат билан текширишни, бунинг учун маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига мурожаат қилиш кераклигини айтади», — деб қўшимча қилди муассаса.
Ер участкаларини транформациялаш муаммоси
Бишкекнинг чет томонларидаги янги участкаларнинг кўпи қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерларда жойлашган. 2009 йили бундай ерларни трансформациялашга мораторий киритилган, бироқ бу ерларга ўтроқлашганларнинг сони йилдан-йилга кўпаймоқда.
Бу ерлар «қўлдан-қўлга» сотилиб, ноқонуний эканига қарамай, уй қуришади. Шу сабаб фуқаролар касалхоналарга боролмай, ўзларига қурган уйга рўйхатга туролмай, болаларини мактаб ёки бола боғчаларига жойлай олмай қийналишади. Бу муаммо фақат Бишкекда эмас, Ўш шаҳрида ҳам бор.
Бишкекнинг янги участкаларининг турғунлари ерларни трансформациялашни талаб қилиб бир неча марта митинга чиқишган. Уларнинг кўпчилиги — Чуй вилоятининг Аламүдүн ва Сокулук туманларининг турғунлари.
Икки ҳафта олдин босиб олинган ерларни қонунийлаштириш масаласи парламентда қайта кўтарилган. Жогорку Кенеш депутати, вице-спикер Нурбек Сидигалиев 2012 йилнинг 3 августигача Бишкек ва Ўш шаҳарларига яқин ўзбилармонлик билан қурилган уйларни қонунийлаштиришни таклиф қилган. Ҳозирда қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида.