Чегара можароси: Жабрланган тадбиркорларга 200 минг сомдан имтиёзли кредит берилади

Жогорку Кенешнинг бюджет ва молия бўйича тармоқ қўмитаси 20 сентябрда ҳукуматнинг қирғиз-тожик чегара можаросида бизнеси зарар кўрган тадбиркорларга насия бериш ҳақидаги таклифини маъқуллади.

Қўмита йиғинида Бюджет кредитини бошқариш давлат агентлиги директорининг ўринбосари Элдияр Доолбеков ўша вақтда Баткенда 76 тадбиркор жабрланганини таъкидлади. Давлат ҳар бирига 200 минг сом ёрдам қатори берилади.

«Биринчи йили насиянинг устама фоизи 0,1% бўлади. Бу жуда паст фоиз. Кейин банкнинг тарифига яраша. Насия умумий уч йилга берилади», — деб билдирди у.

Давлат агентлигининг маълумотига кўра, тадбиркорларга имтиёзли насия бериш учун умумий 15,2 млн сом керак. Бу маблағни Хитойнинг грант маблағларидан олиш режалаштирилмоқда.

Чегара жанжали

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги қуролли можаро 28 апрелда бошланиб, 1 майгача давом этган.

Шу кунлари икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отиб, кейин отишув бошланган. Бунга «Головной» сув тақсимлаш жойидаги ишлар сабаб бўлган. Отишувни тўхтатиш келишуви 1 майда ҳукумат делегациялари сўзлашгандан кейин қабул қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига қараганда, икки ўлканинг ўртасидаги жанжалдан 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 190 одам жароҳатланган. Воқеа бўлган ҳудуддан 40 мингдан ортиқ одам эвакуацияланган.

Чегара можароси, Баткен вилояти, 2021 йил. Сурат: Клооп

Баткен вилоятида юздан ортиқ уй, уч чегара пости, икки мактаб, бир бола боғча, бир тиббий муассаса, милиция биноси, ўн ёқилғи шохобчаси, саккиз дўкон, тўрт савдо жойим, тўрт ижтимоий объект ва бошқа беш давлат муассасасининг биноси ёнган ва бузилган.

Айрим аҳоли пунктлари тўлиқ вайрон бўлган. Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, зарарнинг миқдори 1,3 млрд сомдан ошади.