Давлат қурулиш: Бишкекнинг Тарих музейи 225 минг евро қарз сабаб очилмаяпти

323
Бишкекдаги тарих музейи. Сурат: Ислам Розиев / Клооп

20 сентябрда парламентнинг молия қўмитасининг йиғинида Бишкекнинг тарих музейини очиш масаласи муҳокама қилинди.

Давлат қурилиш агентлигининг статс-котиби Самат Бўрубаев йиғинда депутат Бурул Аманованинг саволига жавоб бераётиб музей ҳукумат немис компаниясига 225 минг евро қарзини тўлагандан кейин очилишини айтди.

«Шу қарзни бермагунча улар биз билан сўзлашмоқчи эмас, бугунги курс билан бу 23 млн 900 минг сом бўлади. Шуни ўтказсак улар мутахассислари билан келишади. Улар дунё бўйича ишлаган компания экан. Улар келиб, битмай қолган дастурларини [баҳолаш] бошлашади», — деб тушунтирди Борубаев.

Аманова статс-котибнинг жавобидан норози бўлиб, нима сабабдан чет эллик компания билан шартнома тузишда давлат манфаати ҳисобга олинмаганига қизиқди.

Бунгача маданият вазирининг ўринбосари Салтанат Аманова 16 сентябрдаги матбуот анжуманида музейнинг очилиши 2021 йилнинг ноябрь ойига режалаштирилганини билдирган. Бироқ унда Аманова 225 минг евро қарз ҳақида айтмаган.

Беш йилдан бери очилмай турган тарих музейи

Бишкекдаги тарих музейи ёпилганига беш йилдан ошди. У 2016 йили реконструкцияга ёпилган. Таъмирлаш ишлари ошиб кетса бир ярим йилга чўзилади деб тахмин қилинган, бироқ унинг очилиши доим жилдирилади.

2016 йили ноябрда бинода ёнғин чиққан. Музейнинг маъмурияти ва ҳукумат музейнинг тасарруфидаги 130 мингдан ортиқ экспонат сақлаб қолинганини айтган.

Бироқ «Клооп» билан OCCRPнинг журналистлари музейнинг ички ҳужжатларига кўра, камида 18 экспонат яроқсиз бўлиб ёки ёниб кетганини аниқлашган.

Музей ёпиқ вақтда маданият вазирлиги билан ҳукуматнинг амалдорлари бу «у ёки бу куни» очилади деб кўплаган ваъдаларни беришган.

Масалан, 2018 йили январда музейга ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков борган. Унда музей 2018 йилнинг март ойида очилиши айтилган. Бироқ очилиш жилдирилган.

2018 йилнинг 7 августида Маданият вазирлиги Тарихий-маданий меросларни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш бошқармасининг бошчиси Чолпон Тентиева музейнинг очилиши шу йилнинг 31 августида Мустақиллик кунида очилишини билдирган. Бироқ айтилган вақтгача таъмирлаш ишлари битмай, унинг очилиши яна жилдирилган.

2018 йилнинг ёз ойларида бош прокуратура Тарих музейини реконструкциялаш бўйича текширув ишини бошлаган. Кейин назорат органи музейни реконструкциялаш билан Чолпон-Отадаги от майдонининг қурилиши бўйича ишларни бир текширувга бирлаштирган.

Бу ишлар бўйича давлатга келтирилган зарарнинг миқдори 200 млн сомдан ортиқ деб баҳоланди. Олти амалдорга коррупция бўйича айб қўйилган. Уларнинг орасида собиқ премьер-министр Сапар Исаков ҳам бор.

«Музей реконструкциялаш ишлари сабаб текширувдан ёпилган. Жиноий иш якунига етмаган, шу сабаб қачон очилишини аниқ айтолмаймиз», — деб жавоб беришган маданият вазирлигидан журналистларга 2019 йилнинг апрель ойида.

Ўша йилнинг июлида собиқ вазир Азамат Жамангулов «реконструкциядан кейин ишлаётган музейнинг барча дастурий қўлланмаларининг калитлари ва уни ясаганларнинг қўлида эканини» билдирган.

Унда Жамангулов қирғиз томон немис-ёлланма фирмасига тахминан 225 мин евро қарз эканини айтган. 2019 йилнинг декабрь ойида у музей 2020 йилнинг бошида очилишини айтган.

«Жиноий иш асосида биз уни [қарзни] тўламадик. Тўлаб беришимиз билан улар калитни беришади», — деган у.

Шундан бери 2021 йилнинг олти ойи ўтди, бироқ музей томошабинлар учун ҳамон ёпиқ турибди.