Республика штаби 20-сентябрда ўлкада коронавируснинг 58 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 36;
- Иссиқкўл вилоятида — 9;
- Чуй вилоятида — 6;
- Жалолобод вилоятида — 5;
- Норин вилоятида — 1;
- Талас вилоятида — 1.
Ўтган суткада 72 бемор соғайиб, икки киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 177 780га етди. Касалликдан 172 261 бемор соғайиб, 2 590 киши вафот этди.
Бугунги кунда 591 бемор касалхоналарда, 868 киши уй шароитида даволанмоқда.