МХДҚнинг чегара хизматини 30 ёшдаги ходими «одам ўлдиришда» гумонланиб қўлга олинди.
Бу ҳақда чегара хизмати 18-сентябрда билдирди.
Бундан бир кун олдин Баткен вилоятининг Лайлак туманига қарашли Эски-Оочу қишлоғининг четида эркак кишининг жасади топилган. Лайлак ТИИБининг тезкор тергов гуруҳи марҳум ўлдирилганини аниқлаб, гумондор қатори чегара ходими қўлга олган.
«Дастлабки маълумотларга қараганда, 17-сентябрда мазкур ҳарбий ходим икки дўсти билан никоҳ тўйидан қайтиб келаётган бўлган. Икки дўстнинг ўртасида чиққан оғзаки айтишув муштлашувга айланиб, натижада бири ҳалок бўлган», — деб билдиришди чегара хизматидан.
Бундан ташқари, гумондор 6-сентябрдан бошлаб меҳнат таътилида бўлганини таъкидлашди. Ҳозирда мазкур факт бўйича тергов амаллари бормоқда.