МХДҚ: «Қирғизистон» партиясининг аъзоси товламачиликда гумонланиб қўлга олинди

367

МХДҚнинг матбуот хизмати 16-сентябрда 2020-йилги парламент сайлови олдидан ташвиқот кампанияси давомида фирибгарлик факти бўйича собиқ депутат ва «Кыргызстан» партиясининг аъзоси Ч.Р. қўлга олинганини билдирди. У МХДҚнинг вақтинча сақлаш изоляторига киритилди. Бир қанча ОАВлари парламентнинг собиқ депутати Руслан Чойбеков ушланганини ёзишди.

Руслан Чойбеков. Сурат: «Кабар»

Давлат қўмитасининг маълумоти бўйича, собиқ халқ вакили депутатлик мандат учун 300 минг доллар олиб ўзлаштириб олган, «бу билан ариза эгасига катта миқдорда зарар келтирган».

Қўмита қўшимча қилишича, у «йирик миқдорда қилинган фирибгарлик» моддасида кўрсатилган жиноий ишда гумонланмоқда.

«Яқин орада тергов томонидан тергов вақтида Ч.Рнинг эҳтиёт чорасини аниқлаш бўйича масала қаралади. Унда мазкур ишга алоқаси бор барча одамларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича тўлиқ чора кўрилади», — деб билдиришди хавфсизлик қўмитасидан.

МСКнинг собиқ аъзоси Эшимовни қўлга олди

Аввалроқ МХДҚнинг ходимлари шундай гумон билан МСКнинг аъзоси Акилбек Эшимов қўлга олинган.

Акилбек Эшимов. Сурат: «Кабар»

Махсус хизматнинг маълумотига қараганда, Эшимов ва «Қирғизистон» партиясининг лидерларидан бири 2020-йили октябрда ўтган парламент сайловида рўйхатда «биринчи бешликка киритиб беришни» ваъда қилиб, номзодларнинг биридан 550 минг доллар олган.

«Ўзига олган мажбуриятларни бажармай, 550 минг долларнинг 300 минг долларни қайтариб, қолган 250 минг долларни ўзлаштирган», — деб айтилган МХДҚнинг маълумотида.

Бош прокуратура Эшимовга «Фирибгарлик» моддаси билан гумонланаётгани ҳақида билдирув юбориб, кейин у тергов тугагунча МХДҚнинг тергов изоляторига киритилган.

Кейин МСК партиялардан номзодларни кўрсатиш бўйича масалалар МСКнинг ваколатига кирмаслигини билдирган.

«Сайловда партияларнинг номзодларини рўйхатини тузиш масаласи партиянинг ички компетенциясига киради: партиялар сайловга номзодларнинг рўйхатини ўзи тузади ва ўз съездида тасдиқлайди», — деб аниқлик киритган МСК.

Муассасадан комиссия адолатли терговдан умид қилишини қўшимча қилишган.