Видео: Депутат Жанар Акаев ИИВга сўроқ бергани кириб кетди

361

Жогорку Кенешнинг депутати Жанар Акаев бугун 15-сентябрда, соат 17:00га ИИВга сўроққа чақирилди. Чақирув қоғозида у гувоҳ қатори сўроқ қилиниши ёзилган, бироқ қайси иш бўйича экани номаълум.

ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов 14-сентябрда «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» моддаси бўйича очилган судгача текширув асосида қўлга оилнган. У олдин сўроққа гувоҳ сифатида чақирилиб, кейин унга «шу йилнинг сентябрида Бишкекда оммавий тартибсизлик уюштириш» бўйича айб қўйилган.

Бунгача ижтимоий тармоқларда «Курсан Асанов, Жанар Акаев ва бошқалар ҳукуматни босиб оламиз деб сўзлашганидан қисқача парча» деб тарқалган аудио ёзув сабаб бўлган. унда эҳтимол Асанов билан «Толубай» тижорий банкининг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Алмаз Сарибаев «тартибсизлик уюштириш» ҳақида суҳбатлашгани ёзилган деб айтилади.

Шунингдек аудиони таҳлил қилган ёзувда Курсан Асанов «Жанар Акаев ундан қурол-яроқ борми деб сўрагани ва ҳукуматни босиб олиш зарур бўлса, болалар тайёр турганини айтган» дейилади. Бироқ овозларнинг сифати жуда ночор бўлгани учун овоҳларни ажратиш ҳам, гапларни тушуниш ҳам қийин.

Асановнинг адвокати Таалайгул Токтакунова Асановга таяниб аудиони «монтажланган» деб билдирди. ИИВнинг собиқ раҳбарининг яна бир адвокати Чинара Жакупбекова «Асанов аудиодаги сўз ўтган йилдаги октябрь воқеалари бўйича бўлганини айтди» дейди.

Депутат Жанар Акаев ўзининг фейсбук саҳифаси орқали мурожаат қилиб, видеодаги гапларни «ёлғон» деб атади. Шунингдек Курсан Асанов билан «кўп вақтдан бери сўзлашмаганини» таъкидлаб, «мен ўзи ҳукуматнинг бир тармоғида ўтирсам қандай қилиб ҳукуматни босиб оламан» деб савол берди.

«Жанар деган сўзни эплаб олиб келиб чаплаб, халқни ишонтириб, “шулар бир тўполон чиқаришга ҳаракат қилмоқда” дегандай ёлғон маълумот тарқатгани жуда ачинарли. Сабаби ёлғон, туҳмат давлат даражасида айтилиб, бу меъёрга айланиб бораётгани жуда ёмон кўриниш», — деди у.