Энергетика вазири: Қишда электр энергияси тўхтовсиз берилади

327
Энергетика ва енгил саноат вазири Доскул Бекмурзаев. Сурат: Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати

Энергетика ва енгил саноат вазири Доскул Бекмурзаев аҳоли иситиш мавсумида электр энегияси билан таъминлашда қийналмаслигини билдирди. Бу ҳақда вазир 15-сентябрда энергосекторнинг масалалари бўйича давра суҳбатида айтди.

«Қишда қирғизистонликлар электр энергияси билан узлуксиз таъминланади», — деди Бекмурзаев.

Вазирнинг айтишича, сув етишмаслиги сабаб Қирғизистон электр энергиясини Туркманистондан экспорт қилади. Шунингдек, Бекмурзаев авария ўчиришларини олдини олиш учун барча энергообъектларда таъмирлаш ишлари олиб борилганини билдирди.

У энергетика тармоғидаги масалаларни ҳал қилиш ва энергосекторни ривожлантириш лойиҳалари бўйича ишлар давом этаётганини қўшимча қилди.

«Кичик ГЭСларни қуриш бўйича ишлар бошланди. Талас вилоятидаги Бала-Саруу кичик ГЭСига президент иштирокида капсула солинди»,— деб эслатиб ўтди Доскул Бекмурзаев».

Электр энергияси танқислиги сабаб свет ўчирилиш масаласи парламентда ҳам кўтарилган. 8-сентябрда депутат Бактибек Турусбеков энергетика ва енгил саноат вазирининг ўринбосари Таалайбек Ибраевга мурожаат қилиб, куз-қиш мавсумида ўчиришлар бўладими деб сўраган.

Суроого Ибраев: «Худо хоҳласа, ўчирилмайди»,— деб жавоб берган. Амалдор 1-октябрда муассаса таъмирлаш ишлари тугатилишини қўшимча қилган.

Энергокризис ва электр энергиясини сотиб олиш

2020 йили Қирғизистон Тоқтоғул сув омборида сув камлиги сабаб Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олишга мажбур бўлган. Бироқ, 2020 йили октябрда ўлкада ҳукумат алмашиб, совуқ тушганда ёруғлик барибир ўчирилиши маълум бўлган: аввал электр тизимига бўлган босим кўплигидан автоматик равишда чироқ ўчиб турган.

Миллий энергохолдинг қирғизистонликларни электр энергиясини тежаб, уйларни иситиш учун газ ва кўмирдан фойдаланишга чақирган.

2020-йилнинг декабри охирида «Түндүкэлектр» 2021-йилнинг 1-апрелигача хўжалик эҳтиёжлари учун истеъмолчиларга уч фазали тизимга қўшилишга рухсат берилмаслигини билдирган.

Ўша вақтда мазкур чора «қишдан талофатсиз чиқиш учун, аҳолига электр энергиясини узлуксиз бериш учун» қабул қилинганини таъкидлашган.

2021-йилнинг баҳорида Қирғизистон кризисдан чиқиш учун Қозорғистон ва Ўзбекистон билан 2022-йилнинг баҳоригача 1650 кВт/соат электр энергиясини олишга келишган. Эвазига 2023-йилгача ҳар йили баҳор ойларида ўлкадан сув оқизиб турилади.

2021-йилнинг августида Қирғизистон Туркманистондан электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома тузган. Имзоланган келишувга кўра, 2021-йилнинг август-декабрь ойлари орасида Туркманистон Қирғизистонга 500 млн кв/соатдан ортиқ электр энергиясини беради.

Ҳукумат электр энергиясига бўлган талаб ҳар йили ортаётганини бир неча марта билдирган. Шу сабаб ҳиссанинг бир қисмини қирғизистонликларнинг эҳтиёжини қондириш учун электр энергиясини ишлаб чиқаришни кучайтирган Бишкек ИЭМга берган.