2021-йилнинг апрелида Қирғизистонда маҳаллий кенгашларни сайлаш ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бир кунда бўлди. МСК иккисининг ҳам натижасини яроқли деб топиб, бироқ бир ойдан кейин ўлканинг йирик шаҳарларида — Бишкек, Ўш ва Тоқмоқда ўтган сайлов натижасини бекор қилди. Бунинг сабаби — сирли йўл билан «референдумни айланиб ўтган» кўплаган қонун бузишлар бўлиб ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам шундайми, «Клооп» текшириб кўрди.
«Клооп» маҳаллий кенгашларни сайлашда ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумда нималар нотўғри бўлгани ҳақидаги материаллар тўпламини эълон қилади.
11-апрелда Қирғизистонда маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайланди. Сайлов Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум билан бир кунда ўтди. Бош қонуннинг янги лойиҳасида президентнинг ваколатлари анча кенгайди.
Аввалига референдум ҳам, сайлов ҳам ўтди деб тан олинди, бироқ бир ойдан кейин МСК Тоқмоқдаги, кейин Ўшдаги маҳаллий кенгашлар сайловининг натижасини бекор қилди. Охирида ўлка пойтахти — Бишкек шаҳридаги сайловнинг натижаси бекор қилинди.
Референдум ҳам кузатувчилар қўпол қонун бузарликларни аниқлаган участкаларда ўтганига қарамай МСК референдумнинг натижасини қайта кўриб чиқишдан бош тортди. Сабаби МСК «қонун бузишлар референдумга» алоқадор эмас деб ҳисоблайди.
«Референдум — бу алоҳида сайлов: урналар, рўйхатлар, протоколлар бошқача, — деб тушунтирди Тоқмоқ ХСкнинг собиқ раисаси Жайнагүл Аманова. — Референдум — умум халқ овоз бериш, қаерда истасанг шу ерда бера оласан, маҳаллий кенгашларни сайлашда маҳаллий ҳудуднинг вакиллари овоз беришади. Шу сабаб унинг референдумга алоқаси йўқ».
Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Тоқмоқ, Ўш ва Бишкек шаҳарларида сайлов участкаларидаги қонун бузишлар умум халқ овоз бериши натижасига таъсир қилдими?
*Бу материалда биз Бишкек шаҳарини қарамадик, сабаби пойтахтдаги сайлов натижасини бекор қилишнинг формал сабаби Ўш ва Тоқмоқ шаҳридан фарқ қилиб, участкалардаги можароли воқеалар эмас, айрим партияларнинг қонун бузишлари бўлган.
Оммавий рўйхатга олиш ва референдум. Алоқаси борми?
Сайловдан кейин бир неча сиёсий партия Тоқмоқ шаҳрида сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш факти бўйича МСКга ариза билан мурожаат қилган. Унда муаллифларнинг маълумотига кўра, овоз беришгача ўнлаган одам рўйхатга олинган манзилнинг рўйхати кўрсатилган.
Ариза билан мурожfат қилганлар кўчмас мулкнинг эгалари партиянинг аъзолари, уларнинг қариндош-уруғи ва тарғиботчилари эканини кўрсатишган. Масалан, Тоқмоқда партияларнинг биридан депутатликка номзод бўлган фуқаро ўзига тегишли уйга 90 кишини рўйхатга олган.
Аввалига МСК бу аризаларга ҳеч қандай чора кўрмаган. Бироқ уч ҳафта ўтгандан кейин, 4-майда Тоқмоқдаги етти сайлов участкасининг натижаси бекор қилинган.
Натижаси бекор қилинган участкаларда 5,5 мингга яқин одам овоз берган, уларнинг 600дан ортиғи яқинда рўйхатга турган яшовчилар экани аниқланган.
Оммавий рўйхатга олиш нима дегани?
Масалан, Асан исмли сайловчи бор дейлик. У Тоқмоқ шаҳридан узоқ бўлмаган Садовое қишлоғида истиқомат қилади. Асанга Тоқмоққа бориб «Чойхўрлар» партиясига овоз бериш учун қишлоқда рўйхатга олинган манзилни шаҳарга ўзгартиришни таклиф қилишди. Бунинг учун балки унга пул, чой таклиф қилишгандир. Ёки бўлмаса бу партияда танишлари, дўсти ёки қариндошлари бўлгани сабаб овоз беришга рози бўлган. Тоқмоқ шаҳрида сайлов олдидан Асанга каби «Чойхўрлар» партиясига овоз берган юзлаган сайловчи пайдо бўлади.
Тоқмоқ шаҳрида умумий 16 минг сайловчи бор. МСК овозларнинг 34%ни бекор қилган, бу шаҳардаги барча овозларни бекор қилинишига олиб келган.
Биз сайлов олдидан Тоқмоққа кўчиб келган — балки қоғоздагина — фуқаролар референдумда қандай овоз берганини аниқлашга қарор қилдик. Сабаби оммавий рўйхатга олиш овоз беришга келганларнинг сонига таъсир қилади.
Нимага сайловга қатнашганларнинг сони жуда муҳим?
Референдумни ўтди деб топиш учун овоз беришга 30%дан кам бўлмаган сайловчи келиши керак. Қандай овоз бергани муҳим эмас: Қирғизистонда «қарши» варианти ҳеч қачон енгмаган.
Овоз беришга қатнашган сайловчиалрнинг сони — муҳим кўрсаткич, сабаби сайловчиларнинг электрон идентификацияси ва автоматик ҳисоблаш урналари киритилгандан бошлаб референдумга келганларнинг сони кескин камайиб кетган. Ҳукумат эса Конституцияга овоз беришни бошқа сайловлар билан бир кунда ўтказиб, айёрликни бошлади.
Балки, бизнинг Асан ўзининг қишлоғида референдумга овоз бергани бормас эди. Бироқ у Тоқмоқнинг «Чойхўрлар»га ёрдам бериш билан президент Жапаровнинг янги ваколатларига овоз берган.
«Резина»дай уйлари бор етти участкадаги овоз берувчиларнинг сонини солиштириш билан амалдаги сонлар бир-бирига мос келади деган хулосага келдик. Юзлаган сайловчилар орасидан саноқли одам референдумга овоз беришдан бош тортган.
Ўш шаҳрида оммавий рўйхатга олиш факти беш участкада бўлган. Натижалари олдингидай: шаҳарга ўноқонуний рўйҳатга олинган «янги турғунлар» депутатлардан ташқари референдумга ҳам овоз беришган.
Партияларнинг пули референдумга қандай таъсир қилади?
Тўғридан-тўғри таъсир қилади. Ўш шаҳридаги олти участкада кузатувчилар овоз сотиб олиш ҳолатларини қайд этишган. Натижада МСК бу участкалардаги сайловнинг натижасини бекор қилган.
Бироқ кимлардир илтимос қилгани учун сайловга келган Асан эсимизда а. Шаҳарда пул учун сайловга қатнашган Азат билан Илияслар юзлаб топилишини тахмин қилиб бўлмасмиди? Уларга участкадан референдумнинг бюллетенини бериб, овоз беришга тарғиб қилиб, балки мажбурлашган — шундай қилиб референдумга қатнашганларнинг сони кўрсатилган нормага етади.
Бироқ референдум умум халқ овоз бериши бўлиб саналади. Муаммо нимада?
Тоқмоқ ХСКнинг собиқ раисаси Жайнагул Аманова Қирғизистонинг ҳар бир фуқароси ўзи истаган ерда овоз бериш ҳуқуқига эга эканини айтади. Бироқ референдум ҳақидаги қонунда аниқ ёзилган — ҳарбий ходимлар, ҳуқуқ органларининг ходимлари ва узоқ, етиш қийин бўлган ҳудудларда яшаган одамларгина рўйхатга олинган ери эмас, яшаган жойи бўйича овоз бера олади.
Бу рўйхатда кўрсатилганлардан бошқаси рўйхатга олинган жойида — ўзларининг участкаларида овоз бериши керак.
Ўш ҳам, Тоқмоқ ҳам етиш қийин ҳудудларга кирмайди. Демак, ХСКнинг собиқ раисасининг аргументлари қонунга қарши келади.
Сайловда босим қилиб бўлмайди, референдумда — истаганча
Ўш шаҳрининг яна тўққиз участкасида овош беришнинг махфийлиги бузилгани сабаб сайловнинг натижаси бекор қилинган — сайлов куни урна билан кабинанинг ёнида бегона одамлар туришган, қолаверса сайлов комиссиясининг аъзоларига яқин бориш тақиқланган.
Яна уч участкада сайловси билан кузатувчиларга босим бўлгани сабаб сайловнинг натижаси бекор қилинган.
Сайлов ўша вақтда, ўша бинода бўлгани билан бу қарор референдумнинг натижасига таъсир қилмаган.
«Бу икки хил жараён, фақатгина бир участкада бўлади», — деб тушунтирди «Клооп»га Бишкек ХСКнинг собиқ раиси Кайрат Маматов. Бироқ сайловдаги босим билан референдумга босимнинг фарқини тушунтирмади.
Қонунбузишларни тўғри квалификациялаш чеварчилиги — фойдали иш. Ҳозирда Маматов МСКнинг аъзоси.
МСКнинг аргументлари қолмаганда
МСК референдум натижасини ҳам бекор қилишга мажбур бўлган бир ҳолат.
Кўчма овоз бериш куни Бишкекдаги №1343 участкасида уй бошчилари билан милиция сайлов комиссиясининг аъзолари кирган подъездга «Клооп»нинг кузатучисини киритмаган. Сайлов кузатувчиларсиз ўтгани сайловни ҳам, референдумни ҳам натижаси бекор қилинишига сабаб бўла олади.
Яна 20 участкада референдумнинг натижаси протоколлардаги мос келмасликлар сабаб бекор қилинган. текширувдан ўтган сайловчиларнинг сони бюллетень олганларнинг сонидан кам бўлган. Идентификация чеки ҳақида МСК ҳеч нарса дейолмади.
Қизиқсиз референдум
Ҳукумат бежизга овоз беришга келганларнинг сонидан хавотирланиб, референдумни ўлка учун муҳим сайловлар билан бирга ўтказмаган. Шундай қилмаса, Конституция бўйича овоз беришга ҳеч ким келмаслиги мумкин эди.
Ўлка учун муҳим бўлган конституциявий саволлар ҳатто сиёсатчиларни ҳам қизиқтирмайди. МСКга берилган аризалар орасидан 2,5% референдумга тегишли бўлган, қолганлари — партияларнинг бир-бирига бўлган шикоятлари.
Уларнинг ўжарлиги самарсини берди: МСК Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига қайта сайловни ўтказди.
Қайта овоз бериш қарорини эълон қилишга МСКни ким мажбур қилди ва комиссия текширувнинг натижасини қайта сайлов аввалги тайёр бўлган қарорга қандай мослаштиришгани бизнинг кейинги мақоламизда ўқинг.
Муаллифлар: Айгерим Казибаева, Айзирек Алмазбекова,
Гульзар Маратбек қизи, Аяна Сидигалиева.
Ўзбек тилига таржима қилган: Даврон Насибхонов