ИИВ: Курсан Асанов ҳукуматни куч билан босиб олишда гумонланиб қўлга олинди

381

ИИВнинг матбуот хизмати муассаса раҳбарининг ўринбосари Курсан Асанов ҳукуматни куч билан босиб олишда гумонланиб қўлга олинганини билдирди. Асанов Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

ИИВнинг маълумотига кўра, «Асанов бошқа одамлар билан олдиндан тил бириктириб, ҳукуматни куч билан босиб олишга фаол тайёрланиб, уюштириб юргани» аниқланган.

ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосарига нисбатан «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» моддаси бўйича судгача текширув очилди.

Аввалроқ Асановнинг адвокати Таалайгул Токтакунова «Азаттык»қа берган инте5рвьюсида Асанов ИИВга «интернетда тарқаётган фейк маълумот сабаб» гувоҳ қатори сўроққа чақирилганини айтиб берган.

«Сўроқдан бир неча соат ўтгандан кейин қўлга олинган. "Жиноят кодексининг "Ҳукуматни куч билан босиб олиш" деган 309-моддаси. Курсан Асанов биров билан сўзлашибди деган фейк маълумот бугун "Фейсбукда" юрган. Шу асосида. Мен эрталаб бу ҳақда эшитганимда Курсан Асановга милицияга ариза билан мурожаат қилиш кераклигини айтганман. Сабаби контекстдан кесиб олинган қалбаки лавҳа экан. Кейин ўзини сўроққа чақириб, ёпиб қўйишди», — деб билдирган Токтакунова.

Иккинчи адвокат Чинара Жакупбекованинг айтишича, Асановга шу йилнинг сентябрь ойида Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштиришни режалаштириш бўйича айб қўйилган.

«Асанов [аудиода] сўз ўтган йилнинг октябрь ойидаги воқеалар бўйича бўлганини айтди», — деб билдирди адвокат AKIpress нашрига.

Қандай аудио ёзув?

Бунгача ижтимоий тармоқларда тахминан Курсан Асановнинг «Толубай» тижорий банкининг тижорий директори  Алмаз Сарибаевнинг овозига ўхшаган одам билан суҳбати тарқалган.

Видеонинг остига Асанов, депутат Жанар Акаев ва бошқа сиёсатчилар ҳукуматни қурол билан босиб олишни гаплашмоқда деб ёзилган.

Ундаги овозларга қараганда, Асанов Акаев ундан қурол-яроғ борми деб сўраганини ва ҳукуматни босиб олиш зарур бўлса бирор бир йигитлар тайёр турганини айтган.

«Э бўлди дедим. Менга айтади сен ИИВга борасан деб. Кейин Катанига [Ўмурбек Суваналиев] бориб нима бўлди десам, уже бўлди, кузда тўнтарилиш дейди. Мелис [Турганбаев, ИИВнинг собиқ бошчиси] келади, маст аввалгидай нима қилар экан, йигирма боласи билан юрибди», — дейди у. Кейин Сарибаев деган одам Чалдибар билан Токмокдан йиға олишини айтди. Кейин аудиодаги одамлар собиқ спикер Канат Исаев ва ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги собиқ мухтор вакили Туйгунали Абдраимов ҳайида айтишади.

Токтакунова 24.kg нашрига Асановнинг сўзларига таяниб, аудиони фейк деб билдирган.

«Асанов ҳақиқатдан ҳам бу суҳбат бўлганини, бироқ бунга анча бўлганини ва монтаж қилинганин айтди. Мен буни эълон қилган одамни жиноий жавобгарликка тортиш учун ариза ёзишни таклиф қилдим. Бироқ бизнинг суҳбатдан кейин мижозимни сўроққа чақиришди, ариза тайёрлаб, тергов органларига ташлашга улгирмадик. Олдин Асановни гувоҳ қатори чақиришди, қўйиб юборишади деб ўйлаганмиз. Сўроқдан кейин ҳукуматни куч билан босиб олишга гумон қилиб қўлга олишди», — деб билдирди.