Қирғизистонда охирги суткада коронавирус юқтирган тўрт киши вафот этди

372

Қирғизистонда бир кеча-кундузда коронавируснинг 97 янги ҳолати аниқланиб, тўрт киши вафот этди.

Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри - 47;
  • Чуй вилояти – 22;
  • Иссиқкўл вилояти – 11;
  • Баткен вилояти - 4;
  • Жалолобод вилояти – 3;
  • Норин вилояти - 3;
  • Ўш шаҳри - 3;
  • Ўш вилояти – 2;
  • Талас вилояти - 2.

Бундан ташқари, охирги суткада 166 бемор коронавирусдан соғайди. Ўлка бўйича COVID-19дан соғайганларнинг умумий сони 170 911. Ҳозирда 721 нафар бемор шифохонада. 1134 одам эса уй шароитида даволанмоқда.

Бир суткада касалликдан тўрт бемор вафот этди. Ўлкада пандемия бошлангандан бери умумий 2561 киши вирусдан вафот этди.

Республика штабнинг маълумоти бўйича охирги суткада COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6292 одам, иккинчи дозасини 8337 одам олди.