Нефтетрейдерлар: Қирғизистонда ёқилғи мой қимматлаши мумкин

406

Қирғизистоннинг нефтетрейдерлар ташкилоти сентябрь ойидан бошлаб ўлканинг нефтетрейдерлари Россияда ёқилғи моддани пошлина билан ола бошлаганини билдирди.

«Россия заводларидан ёқилғи модда олиб келишга экспорт божи солиғи қўлланилади — бир тоннага 19,3 доллар», — деб билдирилди иттифоқдан.

Ташкилотдан ёқилғи моддасини олиб келишдаги божхона солиғи сабаб бензин 1,3-1,7 сомга қимматлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди.

Нефтетрейдерлар нефт бозорида нима сабабдан бундай вазият юзага келганини тушунтиришди. Охирги беш йилда Россия пошлинасиз етказган ёқилғи моддасининг ҳажми ўзгарган эмас, Қирғизистонда ёқилғи моддасига бўлган талаб ошган.

Шу сабаб Қирғизистонга 2021-йилда индикатив балансга* кўра бўлинган ёқилғи шу йилнинг августида фойдаланиб битилган.

«Биз Энергетика ва енгил саноат вазирлигига индикатив балансдаги ёқилғининг ҳажмини кўпайтириш таклифи билан мурожаат қилдик. Кейин вазирлик русларга билдирув юборди, бироқ Россия ички бозордаги чекланган ресурсларга ва экспортга тақиқ киритилиши мумкинлигига таяниб, ҳажмни қайта кўриб чиқишдан бош тортди», — деб тушунтиришди бирлашмадан.

*Индикатив баланс — бу пошлинасиз етказилувчи ёқилғининг ҳажми бўйича икки давлат ўртасидаги шартнома. Агар бу баланс кўпайса, чиқаётган ёқилғига пошлина қўйилади. Келишув ҳар йили янгиланади.

Нефтетрейдерлар ёқилғи моддасининг қимматлаши мумкинлигини ҳисобга олиб, нефт бўйича қўлланилмаган ҳажм ҳисобидан қайта бўлиштиришни таклиф қилишмоқда. Унга кўра нефт бўйича — 50 минг тонна ва дизел ёқилғисининг балансидаги 50 минг тоннани бензиннинг фойдасига ўтказиш зарур.

«Бу маҳаллий компанияларга божхона солиғининг ставкасини ҳисобга олмай, бензинни ҳам уч ой олишга имкон беради», — деб жавоб беришди нефтетрейдерлар.

Нархлар биринчи марта кўтарилмаяпти

Жорий йилнинг июль ойида Қирғизистоннинг нефтетрейдерлар ассоциацияси (ҚНА) бензин билан дизел ёқилғининг нархи август ойида кўтарилиши мумкинлигини билдирган. Ёқилғининг қимматлашини асосий сабаби —рус заводларидаги сотиш нархининг қимматлашида. Июнь ойидан июлгача заводлардаги нарх бензиннинг бир тоннаси 70 долларга, дизель ёқилғисининг бир тоннаси 60 долларга қимматлаган.

ҚНА тушунтиришича, бу бензиннинг бир литрига 5,5 сом, дизел ёқилғиларига 4,2 сом қўшади. Шунингдек, ассоциация Россия заводларининг сотиб нархи 2021-йилнинг бошидан бери ўсаётганини билдирди. Ўша вақтда бензин пошлинасиз ташилган.

Ассоциациянинг маълумотига кўра, рус заводларининг сотиб баҳоси бир неча сабаблар туфайли ўсмоқда. Уларнинг бири — пандемия оқибатида жаҳон иқтисодини қайта тиклаш сабаб жаҳон бозорида нефтнинг нархини қимматлаши.

Нархлар кўтарилишининг яна бир сабаби нефт маҳсулотларининг узоқ муддатли етишмовчилиги ва таътил вақтидаги талабнинг кўпайиши бўлиб ҳисобланади.