Баткенда коронавирусга қарши вакцина олишга ташвиқ қилувчи 10 кунлик акция бошланди

378
Сурат: Баткен вилоят маъмуриятининг матбуот хизмати

Баткен шаҳрида 2-сентябрь куни коронавирусга қарши эмланишга чақирган вилоят акция бошланди. Унга маҳаллий тиббиёт ходимлари, президентнинг Баткен вилоятидаги вакилининг ўринбосари Жанибек Исаков ва фуқаровий фаоллар қатнашишди.

Исаков акцияда вакцина олиш зарар эмаслигини айтиб, турғунларни ўзлари ва яқинларининг хавфсизлиги учун вакцина олиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Баткен вилоят оилавий шифокорлар марказининг бошчиси Арзибек Бўрубаев вилоятининг турғунларини эмлашга фаол қатнашишга чақирди.

Акция якунида иштирокчилар «Ковидсиз ҳаёт», «STOP коронавирус», «COVID-19га ер юзида ўрин йўқ» деган лозинглар билан пиёда юришга чиқишди.

Сурат: Баткен вилоят маъмуриятининг матбуот хизмати

Мазкур акция 10 кун давом этиб, Баткен вилоятининг барча туман-шаҳарларида, жой-жойларда ўтказилади.

Вакцина олганларнинг сони бўйича Баткен вилояти 5-ўринда — 56 минг 809 киши эмланган. Акция бўлган куни 653 киши вакцинанинг биринчи дозасини, 676 одам иккинчи дозасини олди.

Ўлка бўйича 3-сентябрга кўра вакцинанинг биринчи дозасини умумий 690 минг 997 киши, иккинчи дозасини 463 минг 430 киши олди. Бу орада бир суткада коронавируснинг янги 175 ҳолати аниқланиб, 5 киши вафот этди.

Ҳозирда ўлкада Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-шведларнинг AstraZeneca вакциналари бор. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларни ўзларини ва яқинларини ҳимоя қиоиш учун COVID-19га қарши вакцина олишга чақиради.