Охирги суткада COVID-19 юқтирган 4 киши вафот этди, янги 142 ҳолат қайд этилди

362

Республика штаби 2-сентябрга кўра коронавирус юқтирган 4 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан умумий 2 536 киши вафот этди.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 142 ҳолати аниқланди — Бишкек шаҳрида — 59, Чуй вилоятида — 28, Жалолобод вилоятида — 2, Иссиқкўл вилоятида — 33, Ўш вилоятида — 4, Норин вилоятида — 3, Талас вилоятида — 3, Баткен вилоятида — 10. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 176 018га етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 102 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 170 169 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 954 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 910.

Шунингдек, охирги суткада умумий 14 984 киши эмланди. Республика штабининг маълумотига кўра, 2-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 685 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 455 мингдан ортиқ.