Исфана шаҳрининг 28 ёшдаги турғуни уйида ўлдирилди

352
Қотилликда гумонланганлар. Сурат: Баткен ВИИБининг матбуот хизмати

Баткен вилоятининг Сулукту шаҳрининг 27 ёшдаги ва Исфана шаҳрининг 21 ёшдаги турғунлари одам ўлдиришга гумонланиб қўлга олинди. Гумондорлар тергов қамоғига киритилди.

Баткен вилоят ички ишлар бошқармаси билдиришича, 28-августда эрталабки соат 07:45 атрофида Лайлак ТИИБига Исфана шаҳрида одам ўлгани ҳақида хабар келган.

Милиция воқеа жойга борганда 28 ёшдаги турғуннинг жасади ўзи яшаган уйнинг ухлаш хонасидан топилган. Унга номаълум кишилар томонидан танасига бир неча марта тиғли нарса сайилиб ҳалок бўлгани аниқланган.

Лайлак ТИИБи томонидан тезкор гуруҳ тузилиб, гумонланувчининг шериклари топилди. 21 ёшдаги гумондорнинг уйини тинтув қилинган вақтда ноқонуний сақланган 21 дона ўқи билан ТОЗ-8 русумидаги ўқ отувчи қурол, бир дони махсус кесиб ясалган 20 калибрдаги ўқ отувчи қурол топилган.

«Бундан ташқари, халтачада гиёҳванд моддалар, махсус ниқоб ва махсус воситалар яширилган жой топилди», — деб билдиришди Баткен ВИИБидан.

Гумондор Сулукту шаҳрининг турғуни 1-сентябрда Исфана шаҳрида яшириниб юрганда қўлга олинди.

Мазкур факт ЖУРга «Қотиллик» моддаси билан рўйхатга олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланди.

Жорий йилнинг 27-февралида Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрини 55 ёшдаги турғуни пичоқланиб, уйидаги сейфни ўғирлаб кетган икки киши қўлга олинди. Жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган жароҳати сабаб вафот этган.