Сўровнома: Садир Жапаровнинг рейтинги туша бошлади

480

Халқаро республика институти (IRI) Қирғизистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳолати ҳақидаги сўровномасининг натижасини чиқарди. Сўров 2021-йилнинг июлида ўтказилган, унга ўлканинг барча ҳудудларидан ёши 18дан катта 1211 қирғизистонлик қатнашган.

Сўров қирғизистонликларнинг сиёсий истакларига ҳам боғлиқ бўлган — улар сиёсатчиларга ёки жамоат арбобларига бўлган ишончи ҳақида фикр билдириши зарур бўлган. сўровда бир ёки бир неча фаворитни танлашга ҳам имкон берилган.

Ўтган сафар IRI шундай сўровни 2021-йилнинг март ойи бошидан февралнинг охиригача ўтказган. Бу вақт оралиғидаги сўровга таянсак, президент Садир Жапаровга ишлаганлар камайган. Бундан ташқари, сўровга қатнашган қирғизистонликлар ишонган янги шахслар ҳам пайдо бўлган.

IRI’нинг 2021-йилдаги февраль-мартдаги сўровининг натижасидан скриншот.

Демак, 2021-йилнинг 25-февралидан 5-мартигача ўтказган сўровда Садир Жапаровга жавоб берганларнинг 38% ишонган, «Ҳеч кимга» деган варианти учун — 27% одам жавоб берган.

Сўровга қатнашганларнинг яна 21% Камчибек Ташиевга, 13% жавобда кўрсатилмаган сиёсатчилар билан жамоат арбобларига ишонишган.

Унда олдинги бешликка президентга қарашли диний маданиятни ривожлантириш бўйича «Ыйман» фондининг собиқ раҳбари, Маданият, ахборот ва туризм вазирлигининг собиқ етакчиси ва «Ыйман Нуру» партиясининг лидери Нуржигит Кадирбеков илинган. Унга сўровга қатнашганларнинг 10%ы ишонган.

IRI’нинг сўров олиб борган икки вақти оралиғида қирғиз-тожик чегарасида Қирғизистоннинг мустақиллик тарихидаги энг қонли воқеа ва бошқа бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тўнтарилишлар бўлиб ўтди. Бу халқнинг ишонч рейтингига таъсир қилмай қолмади — энди президентга сўровга қатнашганларнинг аввалгидай 38% эмас, 32% ишонади.

IRI’нинг 2021-йилнинг июлидаги сўровнинг натижаси.

МХДҚнинг бошчиси Ташиев ҳақида айтсак, унга нисбатан ишонч ортган — унга сўровнинг 24% қатнашчиси ишона бошлаган. Ҳеч кимга ишонмаганлар энди 24%ни тузади.

Жавоб берганларнинг яна 18% сўровда таклиф қилинмаган сиёсатчилар билан жамоат арбобларига ишонишини айтишган. Улар алоҳида жадвалга киритилмаган, сабаби бу одамлар 1%га етмаган овоз тўплаган.

Қирғизистоннинг ишончли одамларининг олдинги бешлигида ҳамон Нуржигит Кадирбеков турибди. Бироқ ҳақиқатдан ҳам унинг рейтинги 10%дан 9%гача тушган.