«Социал-демократтар» партиясининг лидери Темирлан Султанбеков 26-августда фейсбук саҳифасида номаълум одамлар унга ҳужум қилганини билдирди.
Унинг айтишича, воқеа 26-августга ўтар кечаси бўлган. Бу вақтда сиёсатчи машинада иш сафаридан қайтаётган бўлган.
«Машинамга, айнан мен ўтирган томонга ўқ отилди. Йўл ўша ўқ отилган оралиқдаги 30-40 метрдан бошқаси ёруғ. Ўқнинг овоз баланд ва нишонлаб отилди, овози жуда юқори чиқди. Ҳайдовчим тезликни оширди», — деб ёзган Султанбеков.
Бир соатдан кейин сиёсатчи ўзига ҳужум бўлди деган жойга бориб, жиноят изларини қидиришга қарор қилган.
«ойна синиқлари бор экан, олисдан дарахтнинг ортида бир кишининг сояси кўринди, бироқ камерани унга қаратганда қочиб кетди. Билган одамлар билан сўзлашдим, менга 9 мм травматик қуролдан ўқ отишганини айтишяпти. Балки, бу воқеанинг мақсади мени қўрқитиш ёки бир нарса ҳақида огоҳлантириш бўлиши мумкин», — деб ёзган у.
27-август куни эрталаб Султанбеков ИИВ воқеа бўйича текширув бошлаганини ёзди.
«Милиция хизмати воқеа бўлган жойни текширди: дарахтлар орасидан янги очилиб, охиригача ичилмаган энергетик ичимликларнинг бутилкаларини (балки ҳужум қилган одам тунги 1:30да ухлаб қолмаслик учун ичгандир) ва фойдаланилмаган шахсий гигиена воситаларини топганини айтишди», — деб билдирди сиёсатчи, милициянинг маълумотига таяниб.
У терговнинг маълумотига таяниб, воқеа бўлган ерда бир ҳафта олдин номаълум одам ўтаётган машиналарга тош отаётганини қўшимча қилди. «Ҳозирда тергов давом этмоқда, ёрдамчим иккимиз ариза ёздик, ИИВ жиноятчини топишга ваъда берди», — деб ёзди у.