Бишкекда милиция ўсмирни қийнаб айбни бўйнига олдиргани айтилди

363

Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази одам ўлдиришда гумонланиб қўлга олинган 16 ёшдаги ўсмир Бишкекнинг Свердлов ТИИБида қийноққа олинганини айтганини билдирди.

Уларнинг маълумотига таянсак, қўлга олинган бола қийноққа олиниб, иложсизликдан жиноятни тан олган. Бу воқеа ҳақида миллий марказга гумонланувчининг отаси мурожаат қилиб, воқеа ҳақида айтиб берган.

«Вояга етмаган бола қотилликда гумонланмоқда. Қийноқ сабаб вафот этган икки аёлнинг жасади 2021 йили 12 майда Бишкек шаҳари ҳудудидан топилган», — деб билдиришди марказдан.

Кейин қийноқларни олдини олиш марказининг ходимлари ЖИДҚнинг №14 тергов изоляторида сақланаётган ўсмир билан учрашган. У 12 май куни Бишкекнинг Свердлов ТИИБ ходимлари томонидан Иссиқкўл вилоятида қўлга олинганини айтган.

«Ўсмирнинг айтишича, милиция ходимлари уни Чон-Ўрукту боғида қийнашган. Жиноятни бўйнига қўйиш учун қовурғаларига уриб, бошига хлор солинган елим халта кийдириб, тирноқларини остига игна сайишган. Кейин машинанинг юкхонасига солиб, Бишкекнинг Свердлов ТИИБга олиб келишган», — деб билдиришди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Ўсмир милиция бўлимига етказилгандан сўнг қийноқлар давом этган. Қўрқитишда тўппончадан фойдаланишган.

«У кўрсатма беришдан бош тортганда тезкор ходимлари отасига гиёҳванд модда қўйиб қамаймиз деб қўрқитишган. Шундан сўнг ўсмир қилмаган қотиллик ишини тан олган», — деб қўшимча қилишди марказдан.

Ҳақиқатчи институтининг матбуот хизмати Қийноқларни олдини олиш марказининг билдирувига чора кўриб, прокуратурага сўров юборилганини «Клооп»га билдирди.