Министрлар кабинетининг бошчиси Улукбек Марипов 25-августда охирги етти ойнинг натижаси бўйича Қирғизистон иқтисодида олдинга жилиш борлигини билдирди. Бу ҳақда минкабнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозирги вақтда товарларни маркалаш ишга туширилди, бу бюджетни солиқ даромадлари билан тўлдиришга ёрдам беради.
«Бу йил бюджет танқислигига COVID-19 пандемиясига қарши курашишга кетган ҳаражатларга қарамай, биз бир қатор солиқларни тўлашдан озод қилиш ва солиқ имтиёзларини тузиш бўйича маълум чораларни кўрдик. Бу ҳаракатларни президент ҳам қўллади. Иқтисод ва фискал сиёсатдаги айрим чораларнинг натижасида солиқнинг ҳар бир тури бўйича солиқ тушумларининг ҳажми 20дан 40%гача ошди», — деб билдирди Марипов.
Минкабнинг раиси 2021-йили тиббиёт, ҳарбий ва маданият ходимларининг маоши кўтарилганини қўшимча қилди.
Бироқ, миллий статқўмнинг маълумотига таянсак, иқтисоднинг пастлаши давом этмоқда. Унга кўра, 2021-йилнинг январь-май ойларига кўра Қирғизистоннинг ички улгуржи маҳсулоти ўлкада карантин чоралари киритилган ўтган йилгига қараганда 1,6%га тушган.