Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган 4 киши вафот этди

399

Республика штаби 25-августга кўра охирги суткада коронавирус юқтирган 4 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан 2 498 киши вафот этган.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 229 ҳолати аниқланди— Бишкек шаҳрида — 102, Чуй вилоятида — 46, Жалолобод вилоятида — 14, Иссиқкўл вилоятида — 27, Ўш шаҳрида — 7, Ўш вилоятида — 8, Норин вилоятида — 12, Талас вилоятида — 3, Баткен вилоятида — 10. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 174 576га етди.

Бундан ташқари, охирги 444 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 167 590 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 260 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса — 1 794.

Шунингдек, бир суткада умумий 25 954 киши эмланди. Республика штабнинг маълумоти бўйича, 25-августга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 649 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 387 мингдан ортиқ.