ТИВ: Қирғизистонда Россиянинг иккинчи ҳарбий базасини очиш масаласи кўтарилгани йўқ

Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Россиянинг РИА Новости нашрига берган интервьюсида Афғонистондаги ҳолат вақтида Қирғизистон ҳудудида ҳам бир Россиянинг ҳарбий базасини очиш масаласи «ҳозирча кўтарилмаганини» билдирди.

Қант авиабазаси, Россия ҳаво флотининг 100 йиллигини нишонлаш вақтида

Унинг айтишича, Қирғизистон афғон томон билан чегарасини мустаҳкамлаш масаласини халқаро ташкилотларда, ЖХШТ билан муҳокама қилмоқда.

«Шу билан бирга биз халқаро террористик ташкилотларнинг Марказий Осиё минтақасига кириб келиши мумкинлигини ҳисобга олиш билан қирғиз-тожик чегарасини биргалашиб мустаҳкамлашни муҳим деб ҳисоблаймиз. Бу бўйича биз Россия билан фаол ишлаяпмиз, бироқ республика ҳудудида Россиянинг яна бир ҳарбий базасини очиш масаласи ҳозирча кўтарилмади», — деб билдирди Казакбаев.

Вазирнинг айтишича, Қирғизистон АҚШ билан Америка ҳарбийларини жойлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилмаган.

«Ҳамкорларимиз билан Афғонистоннинг қардош халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ёшлларини муҳокама қиляпмиз, Қирғизистонда афғон талабаларини қабул қилишнинг аниқ усуллари ишланмоқда», — деди Казакбаев.

«Манас» аэропорти ҳудудидаги АҚШнинг авиабазаси

Бундан ташқари, ТИВ бошчиси Афғонистон фуқаролари виза олишни илтимос қилиб Қирғизистонга тинимсиз мурожаат қилаётганини таъкидлади.

«Ҳозирги кунда 100га яқин илтимос қараляпти. Уларнинг бари ўқув категориясидаги визалар», — деди у.

Шундан сўнг Казакбаев қирғиз ҳукумати Афғонистонда ҳарбий-сиёсий вазият барқарорлашиши билан зудлик билан афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини юборишга тайёрлигини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, вазир Қирғизистон Афғонистонда ҳукумат тузилгандан кейин уни тан олиш ёки олмаслик ҳақидаги масалани қайта кўриб чиқишини билдирди.

«Биз давлат бошқарувининг янги институтлари ҳуқуқий майдонда, мазкур ўлканинг барча сиёсий ва этник гуруҳларининг иштирокида тузилади деб умид қиламиз», — деб таъкидлади вазир.