Садир Жапаровнинг тахмини: Давлат иқтисоди 2023 йилга бориб ўз ҳолига келади

354
Президент Садир Жапаров Чолпон-Отада ЕОИИга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари учрашувида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров 20-августда Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ота шаҳрида ўтаётган ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари йиғинида нутқ сўзлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Жапаровнинг айтишича, COVID-19 пандемияси фақатгина иқтисодий фаоллик пастлашига эмас, иқтисодий ўсиш ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги ўзаро савдо темпини сустлашишига олиб келган.

«Биз ўлка иқтисоди пандемиягача бўлган даражасига 2023-йили келади деб тахмин қиляпмиз. 2021-йили ИУМнинг реал ўсиши иқтисодий фаоллик ўз ҳолига қайтишига қараб 3,8 фоизни тузади. 2022-2023-йиллари ИУМ ўртача ҳисоб билан 4,4 фоизгача ўсиши мўлжалланмоқда», — деди Жапаров.

Шу билан бирга, президент бу тахмин коронавирус инфекциясини юқтирган янги ҳолатлар қисқаришини, сиёсий барқарорликни ва савдо шароитлари яхшиланишига олиб келади деб қўшимча қилди.

Жапаров ЕОИИ давлатларининг вакиллари олдида сўзлаётиб Евроосиё иттифоқининг барча аъзо мамлакатлари учун жуда муҳим бўлаётган бир неча масала борлигини ҳам айтди. Давлат раҳбари иттифоққа кирган мамлакатларда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш имконини кўриб чиқиши керак деб ҳисоблайди.

Шунингдек, у ЕОИИ бозорини изга солишни кучайтириш учун 2025-йилгача евроосиё иқтисодий интеграциянинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлигини айтди.