ДСХ банк махфийлигини ошкор қилишга йўл очувчи таҳрирлар ҳақида фикрини айтди

387

Давлат солиқ хизмати ОАВда муассаса Солиқ кодексининг янги таҳририда банк махфийлигини суд қарорисиз очиқлашни таклиф қилмоқда деб ёзилган маълумотга изоҳ берди.

Солиқ хизматидан кодекснинг лойиҳаси ҳозир ишчи гуруҳ томонидан қаралаётганини ва унинг иши якунланмаганини таъкидлашди. Лойиҳанинг ўзи ҳам жамоатчилик муҳокамасига чиқмаган.

«Жамоатчилик муҳокамасига меъёрий ҳуқуқий актнинг киритилган таклифларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган варианти чиқарилгани сабаб бу мавзу бўйича турли маълумотларни тарқатишга эрта», — деб билдиришди солиқ хизматидан.

Муассаса амалдаги қонунларни солиқ хизматининг банклар билан маълумот алмашиш бўйича тартиби қаралган ва солиқ органлари томонидан ўз вазифасини бажаришда тўлиқ фойдаланилади деб қўшимча қилди.

Бундан ташқари, мазкур ишчи гуруҳга давлат органлари билан мустақил экспертлар, бизнес жамоатчилиги вакиллари ҳамда банк секторининг ходимлари жалб қилинган.

«Мазкур лойиҳа асосида кўрилаётган ҳаракатларнинг янги тартибини киритиш аниқ механизмларни ўрнатиш ва жараёнларни автоматлаштириш йўли билан яхшилашга йўналтирилган», — деб билдиради солиқ хизмати.

Бунгача миллий банк шундай маълумот тарқатган. Economist.kg нашрига давлат солиқ хизматининг Солиқ кодексига мижозларнинг банк маълумотларини суд қарорисиз олиш ҳақидаги ўзгартиришларига изоҳ бериб, миллий банк бу таклифни муҳокама қилишга ҳали эрта эканини айтган. Шунингдек, улар бу таклиф янги таҳрир қилинаётган кодекс асосида киритилганини қўшимча қилган.

«Ҳозирда муассасалар аро ишчи гуруҳнинг барча аъзоларининг таклифларини йиғиш ва текшириш ишлари бормоқда. Ишлар тугагандан кейин муассасалар аро ишчи гуруҳ солиқ кодексининг янги таҳририятининг охирги лойиҳасини қонунда белгиланган тартибда таклиф қилишга ва тасдиқлашга тайёрлайди», — деб тушунтирди миллий банкдан.

Янги солиқ кодексига тузатишларни киритиш таклиф қилинаётганини 17 августда Қирғизистоннинг банклар бўйича иттифоқи билдирган. Солиқ кодексига «банкнинг мижозлари ҳақида деярлик барча маълумотни» очиқлашга йўл очган тузатишлар таклиф қилинаётгани айтилган.

Гап асосан тегишли воқеадан кейин уч иш кунида ҳисобларни очиш ёки ёпиш, ҳиссалар, ҳисобларнинг реквизитларини ўзгартирилиши ва солиқ тўловчиларнинг ҳиссаси ҳақидаги маълумотни бериш ҳақида бўлмоқда.

Амалдаги кодексга кўра, солиқ хизмати бу маълумотни суд қароридан кейин олиши мумкин. Муассаса уни суд қарорисиз олишни таклиф қилган.