Вазир Жапаров ЕОИИнинг доирасида доллардан бош тортиб, рублга ўтишни таклиф қилди

376

Қирғизистоннинг иқтисод ва молия вазири Акилбек Жапаров Иссиқкўлда ўтаётган қирғиз-рус бизнес-форумида сўзлаб, ўзининг ғояларини таклиф қилди. Шу билан бирга Россиядан навбатдаги грантни олишга умид қилишини билдирди.

Қирғиз вазири нима деганини айтиб берамиз.

Рус тили ва бир тарих

Рус тилида сўзлаб хизмат кўрсатган ходимга маст ҳолдаги мижознинг қўл кўтариши билан бўлган болалар ўйин марказидаги воқеа вақтида — воқеа рус сиёсатчиларининг салбий реакциясини яратган — Жапаров форумда рус тилининг аҳамияти ва Россия билан Қирғизистоннинг тарихи бирлиги ҳақида айтди.

«Қирғизистонда Россияга, унинг тарихи билан маданиятига доим ҳурмат билан муносабатда бўлинганини таъкидламоқчиман. Масалан, рус тили доим олдинги қатордаги тил бўлган, бугун у ўлканинг Конституциясига кўра расмий тил бўлиб ҳисобланади», — деди вазир.

У ўлкада Лениннинг бирорта ҳам ҳайкали бузилмаганини таъкидлаб, Россия билан Қирғизистоннинг биргаликда нишонловчи байрамлари борлигига тўхталди.

«Ҳурматли ҳамкасблар, бизда 23 февраль, 8 март, 1 май бор, бизда 9 май, қизил сана билан белгиланган 7 ноябрь бор. Бу бизнинг Россиядаги элчилик олдида сўзлаганлар учун [қаратилади]. Бугун тарихингизни қараб кўрингчи, у ерда нима, бу ерда нималигини, биз кўпроқ рус тиллимиз», — деди Акилбек Жапаров.

Бундан ташқари, у ўз сўзида Қирғизистонни «русофобияга» айблаган айрим россиялик сиёсатчиларни айблаб ўтди.

«Биз тарихни парламент сайлови олдидан икки халқнинг ўртасига низо солмоқчи бўлган айрим қизиқ қонлиларга нисбатан кўпроқ ҳурмат қиламиз», — деди у.

Ярим миллиард доллар грант

Минкаб раисининг ўринбосари Россия қирғиз-рус тараққиёт фондига ярим миллиард доллар грант ажратади деган умиди борлигини айтди. Шунингдек, бу пул имтиёзли шартда берилса мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

Жапаров РҚТФ олти йиллик ишида Россия ажратган «300 млн долларни» ўзлаштирган деб билдирди. Бундай бўлмаслиги керак, 2022 йили ҳам ярим миллиард долларни ўзлаштириши керак деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, Акилбек Жапаров қирғиз-ўзбек тараққиёт фонди Ўзбекистондан 100 млн доллар олишини, шундай суммани Туркманистон ҳам қирғиз-туркман тараққиёт фонди учун беришини айтди.

Доллардан бош тортиш

Ярим миллиард доллар миқдоридаги грант умид қилганига қарамай, Жапаров форумда доллардан бош тортиб, рублга ўтайлик деб айтишга улгурди.

«Россия билан Қирғизистонга таржимон ёки қулоқчинни кераги йўқ. Унда нимага савдо-сотиқда доллар деган таржимондан фойдаланишимиз керак? Биз Россиядан кўпдан бериб илтимос қиламиз», — деди амалдор.

Чегарачилардан бош тортиш

Жапаров ЕОИИ ҳудудида чегарачиларнинг ҳам кераги йўқлигини айтди.

«Товарлар эркин ўтади деб келишдик, келинглар буни [келишимни] бузмайлик. Эркин савдо қилиш принципи — бор ёки йўқлиги билинмайди. Бу ерга чегарачилар билан махсус хизматни жалб қилишни ҳожати йўқ. Бизнинг бизнеснинг товарларидан гиёҳванд модда ёки яшириниб ўтирган террористларни излаб», — деди Жапаров чегарачиларни олиб ташлашни таклиф қилиб, сабаби ЕОИИ — «ягона ҳудуд».

*Шу билан бирга ЕОИИ давлатлари Қирғизистонни бир неча марта қирғиз-хитой чегараси орқали товар ўтказиб, улар Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга қирғиз товари сифатида етказилган контрабандада айблаган.