10-августда коронавируснинг янги 471 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 212;
- Чуй вилоятида — 110;
- Боткен вилоятида — 21;
- Жалолобод вилоятида — 60;
- Иссиқкўл вилоятида — 38;
- Ўш шаҳрида — 7;
- Ўш вилояти — 5;
- Норин вилоятида — 4;
- Талас вилоятида — 14.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 169 971га етди.
Шунингдек, охирги суткада 995 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 159 280 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 609 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанаётганлар сони — 4 481.
Бундан ташқари, сутка давомида коронавирус юқтирган 6 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 413 киши оламдан ўтди.
Суткада умумий 24 922 киши эмланди. Республика штабнинг маълумоти бўйича, 10-августга кўра, COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 547 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 188 мингдан ортиқ