Бишкек шаҳрининг прокурори Марсбек Кидикбаев хусусий тадбиркорларга босим ўтказгани учун эгаллаган хизматидан бўшатилди. Бу ҳақда бош прокуратура 6-августда билдирди.
Маълумотга кўра, олдин Бишкек прокуратураси қурилиш компанияларнинг бирига турар-жой комплексини қуриш учун рухсат қоғозларини текширган.
«Бунинг натижасида ҳеч қандай қонунбузарликлар аниқланмаса ҳам, шаҳар прокуратураси етакчилигининг кўрсатмаси билан тегишли органларга асоссиз чора кўриш акти киритилиб, материалдар ҳам ЖУРга асоссиз қайд этилгандан кейин қурилиш компаниясининг етакчиси қўлга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилган», — деб берилади билдирувда.
Қурилиш компаниясининг вакиллари бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, шу асосида назорат органи пойтахт прокуратурасининг мансаюдор шахсларининг ҳаракатлари асослилиги ва қонунийлигини текширган. Хизмат текшируви натижасида ноқонуний очилган судгача текширув иши қисқартирилди.
Шунингдек Бишкек шаҳар прокуратурасининг бир қанча ходимлари тартиб жавобгарлигига тортилиб, Марсбек Кидикбаев ишдан олинди.
Кидикбаев бу хизматга шу йилнинг февраль ойида тайинланган. Бунгача у Тоқмоқ шаҳрининг прокурори бўлган.
2012-йили Кидикбаевга «Лавозимдан фойдаланиш», «Бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш» ва «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддалари билан айб қўйилган. У тергов қамоғига киритилиб, бироқ кўп ўтмай уй қамоғига чиқарилган. Кейинчалик суд уни оқлади.
Кидикбаев янги хизматга келгунча адвокат бўлиб ишлаган.