4-августда коронавируснинг янги 696 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 339;
- Чуй вилоятида — 84;
- Боткен вилоятида — 51;
- Жалолобод вилоятида — 89;
- Иссиқкўл вилоятида — 50;
- Ўш шаҳрида — 10;
- Ўш вилоятида — 44;
- Норин вилоятида — 15;
- Талас вилоятида — 14.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 166 236га етди.
Охирги суткада 1 681 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 150 852 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда эса 3 393 бемор, уй шароитида эса — 8 270 киши даволанмоқда.
Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган 9 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 363 киши оламдан ўтган