Беларусда президент Александр Лукашенкога қарши чиқиб юрган яширин «Киберпартизанлар» гуруҳи ўлканинг паспорт системасини бузганини билдиришмоқда.
Улар беларусларнинг барча паспорт маълумотларига, ИИВнинг базасига, бундан ташқари ИИВнинг вақтинча сақлаш изоляторларининг камераларига кириш қулайлигини қўлга киритишганини айтишмоқда. Шунингдек уларда куч тизимларининг раҳбарияти ва Лукашенконинг яқинлари ҳақида «яширин ёзишмалар» бор.
Хакерлар Telegram-каналига маълумотларнинг бир қисмини чиқаришган. Уларнинг орасида Беларус МСКнинг раисаси Лидия Ермошина, Республика кенгашининг раисаси Наталя Качанова, Давлат хавфсизлик қўмитасининг бошчиси Иван Тертел ва Қирғизистоннинг қочқин президенти Курманбек Бакиевнинг маълумотлари бор.
«Настоящее время» телеканали «Киберпартизанлар» билан боғланиб, уларда ҳақиқатдан ҳам беларусликларнинг кўпини маълумотлари борлигига ишонган. Улар телеканалга икки фуқаронинг исм шарифи ва туғилган йили ҳақидаги маълумотни кўрсатишган.
“«Киберпартизанлар» маълумотни излашга бир неча дақиқа вақт сарфлади: улар жўнатган доседа [фуқаронинг] яшаган ва ишлаган ери, тўлиқ паспорт маълумотлари, техник (масалан, паспортда виза босишга ўрин қолмагани ҳақида) маълумотлар бор. Хакерлар бир одамнинг ота-онаси ҳақидаги маълумотни, паспортлардаги суратларни юборишди: бирида уч сурат бўлган, бошқасида тўрт сурат — суратлар бир неча йиллик фарқ билан олиниб, ҳеч қачон интернетга жойланган эмас», — деб айтишди телеканалнинг журналистлари.
Қурманбек Бакиев
МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев 2021 йилнинг 8 июлидаги матбуот анжуманида қочқин президент Курманбек Бакиев билан унинг ўғли Максимга «Қумтўр» ишига боғлиқ қидирув эълон қилинганини билдирган. Бироқ Курманбек Бакиев 10 йилдан бери Беларусда яшаши ҳеч кимга сир эмас. У оиласи билан 2010 йили ҳукуматдан қулатилгандан кейин чиқиб кетган.
Белорусга унинг бошқа қариндошлари ҳам чиқиб кетишган — собиқ давлат раҳбарининг акасини ўғли Асилбек Салиев билан набираси — Марат Бакиевнинг ўғли — Руслан Бакиев.
Курманбек Бакиев олдин президентнинг «Плавно» резиденциясида яшаб юрган, кейин Минск шаҳрининг элитали тумани «Дроздыга» кўчиб кетган. 2017 йили Минскнинг «Лебяжий» туманида уй қуриб битиргани маълум бўлган.
2020 йили июлда Лукашенко Бакиевга 70 сотих ерни «умрбод эгалик қилиш учун мерос қатори» бергани маълум бўлган — бу «Заславл-2» президент резиденциясидан унча узоқ бўлмаган ҳудуддаги 45 сотих ва ўртадаги 25 сотих ер.