Олимпиада ўйинлари: Айпери Медет қизи ярим финалга чиқди

Япониянинг Токио шаҳрида ўтаётган Олимпиада ўйинларида аёллар орасидаги 76 килограмм вазнгача бўлган эркин курашда Айпери Медет қизи ярим финалда мағлуб бўлди.

Унинг рақиби АҚШнинг спортчиси Аделайн Мариа Грей учрашувни 3:2 ҳисобида тугатди. Энди у бронза медаль учун куч синашади.

Бу орада Медет қизининг қирғизистонлик мухлислари ҳакамлар мусобақани «нотўғри баҳолашганини» айтиб норози бўлди. Улар ҳакамлар америкалик спортчига «очиқ тортишишди» деган фикрда.

Қирғиз полвони учинчи ўрин учун Тунис спортчиси Зайнеб Сгаер ёки Туркиянинг спортчиси Ясемин Адам билан беллашиши керак. Сабаби бу спортчилар 2 августда беллашади. Мағлуб бўлгани Айпери Медет қизи билан курашади.

Айпери Медет қизи ярим финалгача икки учрашув ўтказди. Биринчи учрашувда қозоғистонлик Элмира Сиздиковани 6:1 ҳисобида, чорак финалда россиялик спортчи Наталя Воробевани 12:0 ҳисобида енгган.

Айпери Медет қизи 22 ёшда. У ёшлар орасида жаҳон чемпиони. У 2020 йили Белград шаҳрида ўтган 23 ёшгача қизлар орасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган.

Қирғизистоннинг кураш бўйича олимпиада жамоаси Токиога 28 июлда учиб кетган. Улар Айсулуу Тинибекова, Айпери Медет қизи билан Мээрим Жуманазарова.

Олимпиадада биринчи бўлиб гиламга Айпери Медет қизи чиқди. 2 август соат 08:30да Мээрим Жуманазарова медаль учун курашади. Айсулуу Тинибекова эса мусобақага 3 августда соат 08:30да чиқади.